Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Крис Уоддл ҳозирги авлод футболчиларига Англия Премьер-лигасидан хориж жамоаларига кетишни тавсия қилди.
- Мен кўпроқ инлиз футболчилари хорижга кетиши тарафдориман. Чунки бу улар учун жуда яхши тажриба бўлади. Бунда гап нафақат бошқа тил ва маданият, балки бошқача футбол ҳақида ҳам кетмоқда.
Мен “Марсель”да ўйнаган кезларим Франция чемпионати футболи Англия Премьер-лигасидан кескин фарқ қиларди. Ҳозир ҳам бу борада катта ўзгариш бўлмаса керак.
У ерда ҳаммаси бошқача. Муҳит ва мухлислардан тортиб, жамоаларнинг ўйин услубигача ўзгача. Тўғрисини айтсам, Жуд Беллингем ва Жейдон Санчони қаттиқ ҳурмат қиламан. Ҳар иккиси ёшлигиданоқ “Боруссия”га ўтган эди.
Ҳарри Кейн Англияни ҳудди менга ўхшаб анча улғайган пайтда тарк этди. Ортга қараб шуни айтишим мумкинки, менга Англияда ўйнаш ёқса-да, мен яна хорижда тўп тепишни танлаган бўлардим, - деди Крис Уоддл. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди