18:00 / 09.07.2024
139

Испания терма жамоаси устози: "Франциянинг ўйини мен учун зерикарли эмас"

Испания терма жамоаси устози: "Франциянинг ўйини мен учун зерикарли эмас"
Луис де ла Фуэнте Евро-2024 ярим финали доирасида ўтказиладиган Испания - Франция учрашуви ҳақида фикр билдирди.

Ушбу баҳс 9 июльдан 10 июлга ўтар кечаси 00:00да ўтказилади.

- Бу биз учун фантастик имконият. Биз кўп тер тўкдик ва шу ерда бўлишга муносибмиз. Бу финал бўлиши ҳам мумкин эди. Ушбу типдаги учрашувларда ҳаммасини деталлар ҳал қилади, камроқ хато қилиш лозим. Биз тарихий имкониятга лойиқмиз.

- Испания қандай ўйнайди?

- Ҳар доим ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ўйин моделимиз шоуга ўхшайди, у жуда томошабоп ва ёрқин. Аммо асосийси - ғалаба. Мафтункор ва фойдали ўйнаш керак.

- Франция ўйини сиз учун зерикарли эмасми?

- Мен баҳолайман ва потенциални таҳлил қиламан ва бу нарса францияликларда фантастик даражада. Улардаги футболчиларнинг маҳоарати жуда юқори. Доим уларнинг футболидан роҳат олганман. Зерикарли эмас, бизнинг услубларимиз фарқ қилади.

Биз тайёрмиз. Франция жисмонан жуда кучли жамоадек тасаввур уйғотяпти, аммо уларга қарши қандай қуролдан фойдаланиш кераклигини яхши биламиз", - деди де ла Фуэнте.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Испания терма жамоаси устози: "Франциянинг ўйини мен учун зерикарли эмас"