Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси айни кунларда Франциянинг Ница шаҳрида сўнгги ўқув-машғулот йиғинларини ўтказмоқда.
Тимур Кападзе шогирдлари Янги Зеландияга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этди. Учрашувнинг 25-дақиқасида Остон Ўрунов ҳисобни очди. 84-дақиқага келиб, рақиб жамоа ҳисобни тенглаштирди.
87 ва 89-дақиқаларда эса Ҳусайн Норчаев икки бор дарвозани ишғол этиб, Ўзбекистон ОТЖга ғалаба олиб келди.
Ўзбекистон — Янги Зеландия 3:1
Голлар: Ҳусайн Ночаев (2 та), Остон Ўрунов (1 та).
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси тўрт йилликнинг йирик мусобақасида 24 июль куни дебют қилади. Ўша куни "оқ бўрилар" Испания билан баҳс олиб боради.
Маълумот учун Янги Зеландия терма жамоаси ҳам Париж Олимпиядасида иштирок этади. Улар мусобақанинг А гуруҳидан жой эгаллаган. Гуруҳда Франция, АҚШ ва Гвинея Янги Зеландиянинг рақиблари ҳисобланади.
Шу тариқа Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси иккинчи назорат ўйинида ҳам зафар қучди. 15 июль куни жамоа “Рейсинг Грасс” клубига қарши ўйнаб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди