Фото: Google Images
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 24 июль санасида гуруҳ босқичининг дастлабки ўйинида Испанияга қарши майдонга тушади. Учрашув олдидан рақиб жамоа ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Жамоа ҳақида
Испания Олимпия терма жамоаси қитъанинг энг кучли жамоаларидан ҳисобланади. Жамоа энг совриндор жамоалардан бири. Испанлар 1992 йил ўтказилган мусобақада олтин медал соҳиби бўлган. Сўнгги икки мусобақада иккинчи ўринни эгаллашди.
2020 йил Токиода бўлиб ўтган мусобақада испанлар қўшимча дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар сабаб финалда мағлубиятга (2:1) учраган эди.
Умумий ҳисобда Испания 5 бора 4 йилликнинг энг муҳим мусобақасида қатнашган.
Олимпиадага йўлланма
Испания Олимпия терма жамоаси 2023 йилда Европа Кубогининг финалида Коул Палмер етакчилигидаги Англияга мағлуб (0:1) бўлиб, Олимпиада—2024 га кўҳна қитъанинг вице-чемпиони сифатида йўлланма олди.
Фото: Getty Images
Бош мураббий ҳақида
2010 йилдан буён Испания футбол ассоциациясининг мураббийлар штаби аъзоси бўлган Санти Дения U17 ва U19 терма жамоаларини бошқарган, улар билан 2017 ва 2019 йилларда қитъа чемпионатларида қатнашган. Испаниянинг 2017 йилда U17 Жаҳон чемпионати финалига олиб чиққани мураббийнинг энг катта натижаларида бири ҳисобланади. Ўшанда испанлар Фил Фоден, Жейдон Санчо каби истеъдодларга эга бўлган Англия жамоаси томонидан мағлуб бўлган.
Фото: ФИФА
Ҳозирда Испания U21 терма жамоаси ва эркаклар Олимпия терма жамоаси мураббийи бўлиб ишлаётган Дения ўтган йилги УЕФА U21 Европа чемпионатида турнирни ҳал қилувчи ўйинда финалда яна Англияга мағлуб бўлди.
Сантяго Дения Санчес ёхуд Санти номи билан танилган 50 ёшли мутахассис Токио-2020 Олимпиадасида Луис де ла Фуэнтенинг ёрдамчиси сифатида қатнашган ва Испания Олимпия терма жамоаси билан финалга йўл олган.
Луис де ла Фуэнте Олимпиададаги муваффақияти сабаб бир йил ўтиб, Луис Энрике ўрнига Испания миллий жамоаси бош мураббийига айланди. Де ла Фуэнтенинг ўрнини эса Санти эгаллади.
Фото: Getty Images
Таркиб ҳақида
Испания Олимпия терма жамоаси Мураббийлар штаби Европа чемпионатида қаҳрамонга айланган Ламин Ямални ҳам таркибга киритишни хоҳлади, аммо “Барселона” футболчига рухсат бермаган. Шундай бўлса-да Каталония клубидан 3 футболчи бор – Фермин Лопес, Пау Кубарси ва Эрик Гарсия.
Фото: Getty Images
Бундан ташқари таркибдан Серхио Гомес (“Манчестер Сити”), Тенас Арнау (“ПСЖ”), Диeго Лопез (“Валенсия”), Алекс Баeна (“Вильярреал”) каби тажрибали футболчилар мавжуд.
Энг қиммат ўйинчилари:
Испания таркиби мусобақанинг энг қиммат жамоаларидан бири ҳисобланади. Transfermarkt берган маълумотларга кўра, жамоанинг умумий нархи 470 миллион еврони ташкил этади. Фақатгина Франция Олимпия терма жамоасининг баҳоси испанлардан баландроқ.
Испаниянинг энг қимматбаҳо 5 футболчиси:
1. Алекс Баeна – 40 млн евро
2. Саму Омородион – 35 млн евро
3. Фермин Лопес – 30 млн евро
4. Кристиан Москера – 30 млн евро
5. Пау Кубарси – 30 млн евро.
Фото: Getty Images
Испания терма жамоаси C гуруҳидан ўрин олган. Ушбу гуруҳда Ўзбекистон, Доминикан ҳамда Миср терма жамоалари ҳам испанлар билан биргаликда кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қилади.
Испаниянинг ўйинлари тақвими:
1-тур. 24 июль
18:00. Ўзбекистон – Испания
2-тур. 27 июль
18:00. Доминикан – Испания
3-тур. 30 июль
20:00. Испания – Миср.
Энг йирик ғалаба ва мағлубият
Испания Олимпия терма жамоаси 2005 йили Ливия терма жамоасини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.
Энг йирик мағлубиятини эса Аргентина терма жамоасидан қабул қилиб олган. 1996 йил бўлиб ўтган мусобақада испанлар ўз дарвозасидан 4 бора тўп ўтказиб юборган.
Эркин Ғайбуллаев тайёрлади.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди