
Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи илк турида Мадриднинг «Реал» клуби ўз майдонида Лиссабоннинг «Спортинг» жамоасини қабул қилди ва қийинчилик билан иродали ғалабага эришди.
Учрашувда мадридликлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришган. Аммо 47-дақиқада ҳисоб «Спортинг» футболчиси Бруно Сезар томонидан очилди. Бу голга фақат 89 дақиқада Криштиану Роналду жавоб беришга муваффақ бўлди.
90-дақиқада Алваро Мората томонидан киритилган яна бир гол мадридликларга иродали ғалаба келтирди.
ЕЧЛ, 1-тур.
Реал – Спортинг 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 0:1 – 47 Бруно Сезар, 1:1 – 89 Роналду, 2:1 – 90 Мората.
Реал Мадрид – Касилья, Карвахаль, Варан, Рамос, Марсело, Модрич, Каземиро, Кроос (Хамес, 77), Бэйл (Васкес, 67), Бензема (Мората, 67), Роналду.
Спортинг – Руй Патрисиу, Жоау Перейра, Коатес, Рубен Семеду, Зегелар, Желсон Мартинш (Маркович, 70), Адриен Силва (Элиас, 73), Вильям Карвалью, Бруно Сезар, Дост, Руис (Кэмпбелл, 90).
Огоҳлантиришлар: Адриен Силва (39), Вильям Карвалью (57), Зегелар (65), Кроос (75).
Манба: www.fut.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар