Франция пойтахти Париж шаҳрида навбатдаги ёзги Олимпия ўйинлари бошланишига тобора оз вақт қолмоқда.
Бу галги Олимпиадада ўзбекистонлик чарм тўп усталари ҳам иштирок этади. Футболчиларимиз саккизинчи уринишда илк бор олимпия лицензиясига эга чиқди. Шу йилнинг апрель ойида Қатар мезбонлик қилган 23 ёшгача футболчилар иштирокидаги Осиё кубогида Тимур Кападзе шогирдлари финалгача етиб, бориб тўртйилликнинг энг нуфузли мусобақасида қитъамиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Олимпиадада асосан 23 ёшгача бўлган футболчилар иштирок этиши боис, бу мусобақа ўзига хос кўрик майдони ва трансфер бозори вазифасини ўтаб беради. Кучли лигалар жамоалари экспертлари, мураббийлари, скаутлари, селекционерлари олимпиячилар орасидан ўзларига мос ўйинларни танлаб олиш имконига эга бўлади.
Италия А Сериясига қайтган “Парма” жамоаси фаолиятини ёритиб бораётган parmalive.com сайти эксперти Жузеппе Эммануэле Фризоне Париж Олимпиадасида пармаликлар қизиқиш билдираётган бир неча футболчилар иштирок этиши ҳақида маълумот берди.
Sports.uz портали ана шу ва таҳририят томонидан тайёрланган айрим маълумотларни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.
Олимпия ўйинларида “Парма” ўйинчиларидан Адриан Бернабе Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Марказий ярим ҳимоячи амплуасида тўп тепадиган Бернабе “Барселона” ва “Манчестер Сити”да футбол сир-асрорларини ўрганган ва бир йилдан бери “Парма”да ўйнаб келяпти.
Қизиғи шундаки, Испания терма жамоаси Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган ва бу икки жамоа 24 июлга белгиланган биринчи турда ўзаро тўқнаш келади.
Япония терма жамоаси дарвозабони Сион Сузуки ёзда Бельгиянинг “Сент-Труйден” клубидан “Парма”га кўчиб ўтди ва мавсумга янги жамоаси сафида пухта тайёргарлик кўриш учун Олимпия ўйинларига бориш имкониятидан воз кечди.
“Парма” қизиқиш билдирган Аарон Кирос Парижда Аргентина терма жамоаси таркибида майдонга тушади. Италия клуби истеъдодли ҳимоячини қўлга кирита олмади. Кирос “Банфилд”дан “Велес Сарсфилд” клубига ўтиб кетди.
А Серияга қайтган “Парма” ҳужум қилишни яхши кўрадиган ҳимоячи Наби Уларени “Галатасарой” билан талашаётган эди. Туркиянинг иккинчи дивизионида “Болуспор” жамоасида ўйнаётган ўйинчини Гвинея терма жамоаси Олимпия ўйинларига олиб кетди ва унинг тақдири Париждаги мусобақадан кейин ҳал бўлади.
Италиялик эксперт Жузеппе Эммануэле Фризоне “Парма” қизиқиш билдираётган икки ўзбек футболчиси ҳақидаам маълумот берди.
- Ўзбекистон терма жамоаси Олимпиадага жалб этган юлдузлар орасида “Парма” эътиборини тортган “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам бор. Шунингдек, Олимпиада якунланган мавсумда ЦСКА сафида порлаган, нафақат “Парма”, балки Европанинг юқори дивизионларидаги бир неча клублари диққатини тортган Аббосбек Файзуллаев ҳам ўйнайди, - деб ёзди бораётган parmalive.com сайти эксперти Жузеппе Эммануэле Фризоне.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 24 июлда Испания, уч кундан кейин Миср ва 30 июль куни Доминикан Республикаси вакиллари билан куч синашади.
Жами 16 та мамлакат терма жамоалари иштирок этаётган Олимпия ўйинларининг футбол мусобақалари гуруҳ босқичида тўртта квартетда дастлабки икки поғонани эгаллаганлар плей-оффга йўлланма олади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди