“Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд тезроқ Англия Премьер-лигасини тарк этиб, “Реал” сафига қўшилмоқчи экани ҳақида маълумотлар тарқатилаётган эди.
FourFourTwo нашрининг ёзишича, норвегиялик юлдуз танловини ва режасини ўзгартирган. “Реал” шу ёз ўз сафига Килиан Мбаппени қўшиб олганидан кейин Холанд Мадрид клубига ўтиш фикридан қайтган.
Эрлинг энди “Қироллик клуби”нинг асосий таркибида муқим жой тегишига амин эмас. Шунга қарамай, у ўз кучини Испания лигасида синаб кўриш истагида.
Манбанинг таъкидлашича, Эрлинг Холанд яқин келажакда “Барселона”га кўчиб ўтишга мойиллик билдиряпти.
Холанднинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача имзоланган. Бироқ битимда 2025 йилнинг ёзида футболчини трансфер қилиш имконини берадиган банд борлиги айтилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди