
Биринчи ўрта вазн тоифасидаги боксчи Виржил Ортис Теренс Кроуфорд WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Исроил Мадримовни мағлуб этишига ишонмоқда.
"Мадримовни танқид қилмаяпман. Менимча, у яхши ва ақлли жангчи. Шунчаки Кроуфорд ҳақиқий йиртқич. Мендан бошқа ҳеч ким уни биринчи ўрта вазнда мағлуб эта олмайди, деб ўйлайман. Исроил ҳам уни енголмайди”, — деди Ортиc Fight Hub TV каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Кроуфорд(40-0, 31 KO) ва Мадримов(10-0-1 N/C, 7 KO) ўртасидаги жанг 3 август куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар