Ўзбекистон футболчилари мамлакат футбол тарихидаги илк Олимпия ўйинларини ҳам бошлаб олди. Нафақат Европанинг, балки жаҳоннинг энг кучли футбол мамлакатларидан бўлган Испания вакилларига қарши ўтказилган учрашувда ўзбекистонлик футболчилар намойиш этган ўйин кўпчиликка манзур бўлди.
Олимпиададан олдин аксарият таҳлилчилар, экспертлар, кузатувчилар томонидан гуруҳ аутсайдери сифатида таърифланган терма жамоамиз олтин медалга даъвогар бўлган испанларни анча қийнаб қўйди.
Ўзбекларнинг шиддатли ўйинига дуч келган европаликлар футболчиларимизни кўпинча қоида бузиш, либосидан тортиб қолиш орқали тўхтатишга уринди. Гарчи беллашувни бой берган бўлсак-да, ҳеч ким футболчиларимизни танқид қилгани йўқ.
Энди Тимур Кападзе шогирдлари 27 июль куни Миср футболчиларига қарши майдонга чиқади. Биринчи турдаги мағлубиятдан кейин бу ўйиннинг аҳамияти жуда ошиб кетди. Терма жамоамиз мусобақадаги иштирокини давом эттириш имконига эга бўлиши учун ижобий натижа қайд этиши керак бўлса, ғалаба қозониши шарт.
Бўлажак беллашув олдидан терма жамоамиз етакчиларидан Аббосбек Файзуллаевнинг биринчи устози Дмитрий Ан ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
- Испания билан бўлган ўйин менга жуда ёқди, лекин айрим вазиятларда очиқчасига омадимиз келмади. Баъзан нималардир ўхшамай ҳам қолди. Бироқ йигитларимиз жуда яхши ўйнади. Қўлларидан келганини намойиш қила олишди.
Аббосбек Файзуллаев ва Умарали Раҳмоналиев терма жамоанинг етакчи ўйинчиларидан ҳисобланади. Улар ҳали ўзларини кўрсатиши ва ўйинлар натижасини ҳал қилишлари керак. Бу уларнинг қўлидан келади.
Айниқса, Аббосбек Файзуллаев жамоага ёрдам беришига, қулай вазиятдан фойдаланиши ёки голли узатма беришига ишонаман.
Агар майдонда тартиб-интизом кучли бўлса, футболчиларимиз борини бериб ўйнаса, Миср терма жамоасини енга олишади. Улардан ғалаба кутамиз, - деди Дмитрий Ан.
Биринчи тур якунларига кўра, “С” гуруҳида Испания терма жамоаси уч очко билан пешқадамлик қилмоқда. Миср ва Доминикан Республикаси вакиллари ўзаро баҳсда голсиз дуранг қайд этди ва биттадан очко жамғарди.
Мутахассислар бу терма жамоаларнинг иккитадан очко йўқотгани гуруҳ баҳслари охирида Ўзбекистонга қўл келиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Футболчиларимиз ҳали очко йиға олмагани учун ҳозирча тўртинчи поғонада қолиб кетган.
Олимпия ўйинларининг гуруҳ баҳсларида дастлабки икки ўринни эгаллаган терма жамоалар плей-оффга йўлланма олади.
Квартетда очколар тенг келиб қолса, биринчи навбатда тўплар нисбати, кейин ўзаро ўйинлар натижаси инобатга олинади.
Миср ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги иккинчи тур учрашуви 27 июль куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди