Футбол мухлисларига таниш бўлган албаниялик Рубин Хебай мавсумнинг қолган қисмини Қаршининг "Насаф" клубида давом эттириши мумкин.
"Насаф" клуби Ислом Кенжабоев яна жароҳат олганлиги туфайли битта ҳужумкор футболчи билан шартнома имзолашга ҳаракат қилаётган эди. Афтидан клуб бу борада сўнгги қарорга келганга ўхшайди.
Бизга маълум бўлишича, Рубин Хебай мавсумнинг қолган қисмини "Насаф" клубида давом эттириши мумкин. Томонлар музокараларнинг финал қисмида. Агар кутилмаган муаммо юзага келмаса, 2 кун ичида албаниялик форвард "Аждар"га айланади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Навбаҳор" клуби ҳам уни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўрган эди. Аммо клубга нисбатан легионер футболчилар учун трансфер таъқиқи борлиги туфайли бу амалга ошмай қолди. "Андижон" эса футболчи билан келиша олмаган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди