Ўзбекистонлик футболчилар мамлакатимиз тарихида илк бор ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этди. Натижа мухлислар кутганидек бўлмади. Нафақат спорт ишқибозлари, балки футболчиларимизнинг ўзлари ҳам мусобақани эрта тарк этишни кутмаган эди. Улар ватанга медаллар билан қайтишни мақсад қилганди.
Нима ҳам дердик, энг муҳими, яна бир йирик мусобақа забт этилди ва энди иштирок этмаганимиз фақатгина жаҳон чемпионати қолди.
Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасига сардорлик қилган Элдор Шомуродов sportarena.kz сайтига интервью бериб, ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
- Олимпиададан аралаш ҳиссиётлар қолди. “Парк де Пренс” стадионида ўйнаў жуда ёқимли бўлди. Аламлиси, биз бундан кўпроғига қодир эжик. Қаердадир тажриба етишмади.
Ҳечқиси йўқ, бундан кейин ҳам ишлашда давом этамиз. Ҳали Олимпиадаларда яна ўйнаймиз, деб умид қиламан.
- Ҳозир футбол қаерда зўр – Ўзбекистондами ёки Қозоғистонда?
- Буни шунчаки айта олмаймиз. Яхшиси, мухлисларнинг ўзи баҳо берсин.
- “Зенит”да Нурали Алип ўйнаяпти...
- Ҳимоячи шекилли, шундайми? У ҳақда эшитдим. Яхши ўйинчи.
- Олимпиадада ўзбек боксчиларининг иштироки ҳақида нима дея оласан?
- Биз улардан ҳар доим ғалабалар кутиб келамиз. Улар Олимпия ўйинларида ҳам ғолиб чиқишига умид қиламан. Баҳодир Жалолов биринчи бўлиб икки карра олимпия чемпионлигини қўлга киритишини истайман.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Париж Олимпиадасининг гуруҳ баҳсларида Испания ва Миср футболчиларига имкониятни бой берди. Сўнгги учрашувда ҳамюртларимиз Доминикан Республикаси вакиллари билан дуранг ўйнади.
Ёш футболчиларчиларга ёрдам бериш учун Олимпия ўйинларига жалб этилган Элдор Шомуродов учта учрашувда иштирок этиб, терма жамоамизнинг ҳар икки голига ҳисса қўшди. Дастлаб, пенальтидан Испания терма жамоаси дарвозасини ишғол қилган ҳужумчи, сўнгги учрашувда Алишер Одиловга голли пас узатди.
Энди Шомуродов “Рома”га қайтиб янги мавсумга тайёргарликни давом эттиради. Элдор янги мавсумни қаерда давом эттириши ҳозирча маълум эмас.
29 ёшли форвардимизга “Женоа”, “Кальяри”, “Парма” ва “Венеция” қизиқиш билдираётгани ҳақда маълумотлар тарқатилган эди.
Элдор Шомуродов 2020 йилнинг октябридан бери Италия чемпионатида тўп тепмоқда. “Женоа”, “Рома”, “Специя”, “Кальяри” жамоаларида фаолият юритган ҳужумчимиз А Серияда 102 та учрашувда 15 та гол ва 9 та ассист қайд этган.
Шомуродов Италия кубогида тўртта беллашувда қатнашиб, биттадан гол ва голли узатма муаллифи бўлди.
“Рома”даги жамоадошлари билан УЕФА Конфедерациялар кубогининг илк ғолибига айланган ҳамюртимиз “бўрилар” таркибида халқаро майдонда жами 13 та учрашувда иккита тўп киритган ва бир жуфт ассист расмийлаштирган.
Элдорнинг пойтахт клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этиши белгиланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди