09:04 / 01.08.2024
252

А сериянинг номдор клуби “Рома”дан Шомуродовни сўради

А сериянинг номдор клуби “Рома”дан Шомуродовни сўради
Ўзбекистон терма жамоаси Париж Олимпиадасидаги иштирокини эрта якунлаб, футболчилар ўз клубларига қайта бошлади.

Тарихий мусобақада терма жамоамизнинг биринчи голини урган ва дастлабки ассистга муаллиф бўлган Элдор Шомуродов ҳам “Рома” ихтиёрига қайтиб, янги мавсум олдидан ўзига янги иш жойи топишга ҳаракат қилади.

Италия футболини ёритаётган оммавий ахборот воситалари 29 ёшли тажрибали форвардга янги вариантлар чиқа бошлаганини ёзмоқда.

Энди Маттиоли, romapress.net сайти эксперти:

Элдор Шомуродов – ёзги трансферлар вақтида “Рома”ни тарк этиши кутилаётган ўйинчилардан бири ҳисобланади.

Ўзбек ҳужумчиси Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади ва келажаги қайси томонга ўзгаришини кутишига тўғри келади.

“Специя” ва “Кальяри”даги ижара муддатларидан кейин “Рома” бу футболчини ўз сафида олиб қолмаслиги ҳақиқатга яқин. Айни пайтда “Женоа”нинг собиқ ҳужумчисига “Верона” жиддий қизиқиш билдира бошлади ва улар ўйинчининг агентлари билан боғланган. “Верона” мутасаддилари агентлар орқали трансфер келишувига эришиш учун зарур бўлган маълумотларни тўпламоқда.

Паоло Лора Ламия, tuttomercatoweb.com сайти эксперти:

“Верона” ёзги трансферлар вақтида ҳужум чизиғини кучайтиришга эътибор қаратмоқда. Жамоани ҳужумкор футболчилар – “Лацио” ва “Палермо”га ўтиб кетган нидерландиялик легионер Тижжани Нослин ва франциялик Тома Анри тарк этиб бўлди.

Жамоа А Серияда жойини сақлаб қолиш учун курашади ва ана шу мақсадда тажрибали ҳужумчига эҳиёжи бор. Ҳужумчи позициясига Элдор Шомуродов мўлжалланяпти.

Шомуродов ўтган мавсумда оғир жароҳатидан қайтганидан кейин учта муҳим гол билан “Кальяри”ни юқори лигада қолишига катта ҳисса қўшди. Сардинияликлар бу футболчини ўз таркибида сақлаб қола олмади.

Айни пайтда “Верона” клуби мутасаддилари футболчини олиш бўйича керакли маълумотларни тўплаб, трансфер имкониятларини ўрганиб чиқмоқда. Шундан келиб чиқиб, “Верона” Шомуродовнинг кейинги жамоаси бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Верона” Италиянинг энг қадимий клубларидан бири ҳисобланади. Бу жамоа 121 йил муқаддам – 1903 йили ташкил қилинган.

“Верона” 1984-1985 йилги мавсумда ўз тарихидаги ягона чемпионликка эришган. Бундан ташқари, вероналиклар уч бор Италия кубоги финалида ўйнаган бўлса-да, бирор маротаба бош совринни қўлга кирита олмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » А сериянинг номдор клуби “Рома”дан Шомуродовни сўради