540
Халқаро бокс ассоциацияси Иман Ҳалиф ва Ситора Турдибекованинг рақиби борасида баёнот берди
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) Париж Олимпиадасидаги можаро юзасидан баёнот берди.
“IBA барча мусобақалардада ҳалол рақобатни таъминлашда содиқ қолади. Биз 2024 йилги Париж Олимпиадаси ўйинларида бокс бўйича мусобақаларда қатнашиш ҳуқуқининг номувофиқлигини кескин қоралаймиз. Яна бир бор таъкидлаймизки, Иман Ҳалиф ҳам, Лин Ютинг ҳам тегишли тест синовларидан сўнг мусобақаларнинг аёллар тоифасида қатнашиш учун талаб қилинадиган талабларга жавоб бермаган.
Нима учун бирон бир ташкилот боксчини жиддий жароҳатга олиб келиши мумкин бўлган хавфга дучор қилишини мутлақо тушунмаймиз. Ринг ҳакамининг асосий вазифаси ҳар доим боксчининг хавфсизлигини таъминлашдир. Агар боксчи тегишли мезонларга жавоб бермаса, буни қандай қилиш мумкин? Биз аёлларимизни ва уларнинг тенг ҳуқуқли рақибларга қарши рингга чиқиш ҳуқуқларини ҳимоя қиламиз ва уларни барча ҳолатларда ҳимоя қиламиз ва қўллаб-қувватлаймиз.
Уларнинг умид ва орзуларини қийин шароитларда тўғри иш қилишни истамайдиган ташкилотлар ҳеч қачон олиб қўймаслиги керак”, дейилади Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, 1/8 финал босқичида Иман Ҳалиф Италия вакили Анжела Карини билан баҳс олиб борди. Жанг бошланганидан 46 сония ўтиб якунига етди. Карини қарама-қаршиликни давом эттиришдан бош тортди ва кўз ёшлари билан рингни тарк этди.
Бугун, 2 август куни ўзбекистонлик Ситора Турдибекова Лин Ютинг билан жанг олиб боради. У ҳам 2023 йил Ҳиндистонда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида тегишли текширишлардан ўта олмагани учун четлатилган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»