21:30 / 12.08.2024
62

Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Навбаҳор"ни мағлуб этди
Бугун Суперлиганинг 15- тур ўйинлари давом эттирилди.

ОКМК жамоаси ўз стадионида "Навбаҳор" клубига қарши майдонга чиқди. "Кончилар"нинг қўли баланд келган ушбу баҳс 2:1 ҳисоби билан якунланди.

Ўйиннинг 18-дақиқасида ОКМК ҳужумчи Даци Клейди ҳисобни очган бўлса, "лочинлар" ҳимоячиси Филип Иванович кучларни тенглаштирди. Қўшиб берилган 90+8 дақиқадаги Михаил Клепачнинг голи ОКМКга ғалаба келтирди.

Шу тариқа "Кончилар" 15-турда 3 очкони қўлга киритишди. "Лочинлар" эса уйга очкосиз қайтадиган бўлди.

ОКМК – "Навбаҳор" 2:1
Голлар
: Клейди Даци 18', Михаил Клепач (Дилшодбек Аҳмадалиев) 90+8' – Филип Иванович 74'

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Акрамжон Комилов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (18.Азиз Холмуродов, 71), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 9.Рубен Санчес (77.Нодирбек Абдураззоқов, 71), 10.Хуршид Ғиёсов (99.Иракли Рухадзе, 90), 11.Клейди Даци (27.Али Абдураҳмонов 85), 28.Арихиро Сентоку (19.Михаил Клепач, 85), 30.Аброр Саримсоқов.
Захира: 1.Валижон Раҳимов, 14.Азизбек Баҳрамов, 21.Саидафзалхон Ахроров, 22.Шоҳруҳ Гадоев.

"Навбаҳор": 35.Санжар Қувватов, 7.Азим Аҳмедов (17.Руслан Жиянов, 53), 8.Сияваш Ҳақназари (55.Комил Тожиддинов, 53), 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров, 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 21.Гиорги Никабадзе, 23.Йован Жокич, 77.Аброр Исмоилов (88.Асад Жўрабоев, 88).
Захира: 18.Элдор Суюнов, 4.Аброр Каримов, 24.Достон Абдулхаев, 27.Жаҳонгир Турсунов, 99.Элбекжон Йўлчиев.
Огоҳлантириш: Гиорги Никабадзе (24), Акрамжон Комилов (73), Дилшодбек Аҳмадалиев (78), Жамшид Болтабоев (88).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Навбаҳор"ни мағлуб этди