date
views 537

Қирғизистон президенти қирғиз, қозоқ ва ўзбекистонлик мухлисларнинг ҳамжиҳатлигини қайд этди

Қирғизистон президенти қирғиз, қозоқ ва ўзбекистонлик мухлисларнинг ҳамжиҳатлигини қайд этди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров қирғиз, қозоқ ва ўзбекистонлик мухлисларнинг ҳамжиҳатлигини қайд этди.

Хорижда спортчиларимиз ўртасида илиқ туйғулар, ғалабалар қувончини баҳам кўрган, қучоқлашиб, қўллаб-қувватлаган лаҳзалари уч халқ ўртасидаги азалий дўстлик, оилавий ришталар, яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаганига қатъий ишонаман.

Қирғиз, қозоқ ва ўзбек халқларининг ўзаро ҳамжиҳатлиги келажакда ҳам мустаҳкамланиб бораверсин
”, — дейди Садир Жапаров Олимпия совриндорларини тақдирлаш маросимида.


Эслатиб ўтамиз, Париж Олимпиадасида Ўзбекистон делегацияси 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини, Қирғизистон делегацияси 2 та кумуш ва 4 та бронза медалини, Қозоғистон эса битта олтин, 3 та кумуш ҳамда 3 та бронза медалини қўлга киритди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қирғизистон президенти қирғиз, қозоқ ва ўзбекистонлик мухлисларнинг ҳамжиҳатлигини қайд этди