Футбол бўйича УЕФА Суперкубогида “Реал” ва “Аталанта” жамоалари 14 август, чоршанба куни ўзаро баҳс олиб борди.
Биринчи бўлимда дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлимда эса мадридликлар босимни кучайтирди.
59-дақиқада ажойиб штурмдан кейин Винисиус Жуниорнинг узатмасини Вальверде голга айлантирди. 68-дақиқада эса “қаймоқранглилар” сафида дебютини ўтказган Килиан Мбаппе дастлабки голини урди.
Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва “Реал” УЕФА Суперкубоги соҳибига айланди.
УЕФА Суперкубоги
14 август, чоршанба
“Реал” Испания – “Аталанта” Италия 2:0
Голлар: 1:0 – 59 Вальверде, 2:0 – 68 Мбаппе.
“Реал Мадрид”: Куртуа, Менди, Рюдигер, Милитао, Карвахаль (Васкес, 88), Беллингем (Себальос, 88), Тчуамени, Вальверде, Винисиус Жуниор (Арда, 88), Мбаппе (Браим Диас, 83), Родриго (Модрич, 76).
“Аталанта”: Муссо, Колашинас (Баккер, 71), Хин, Жимшити, Пашалич, Ружери, Заппакоста (Годфри, 63), Эдерсон, де Рон, де Кетеларе (Ретеги, 63), Лукман.
Огоҳлантиришлар: Эдерсон (9), Беллингем (35), Винисиус Жуниор (42), Жимшити (64). “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”