22:24 / 15.08.2024
101

Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” “Бунёдкор”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” “Бунёдкор”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди
Фото: ПФЛ
Футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг чорак финалида “Пахтакор” ва “Бунёдкор” жамоалари 15 август, пайшанба куни ўзаро баҳс олиб борди.

Учрашувнинг асосий бўлимларида ғолиб номи аниқланмади. Жамоалар қўшимча бўлимларга мурожаат қилишига тўғри келди.

Қўшимча таймларнинг биринчисида “Пахтакор” пенальти ишлаб олди. 101-дақиқада Шаҳзод Азмиддинов пенальтини аниқ амалга оширди.

Қолган дақиқаларда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди ва “шерлар” кичик ҳисобда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.

Шу тариқа “Навбаҳор”, “Сурхон” ва “Андижон”дан сўнг “Пахтакор” ҳам Кубок ярим финалчисига айланди.

Ўзбекистон Кубоги
Чорак финал

15 август, пайшанба

“Бунёдкор” — “Пахтакор” 0:1
Гол
: 0:1 — 101 Азмиддинов (пенальти).
“Бунёдкор”: 13. Ҳамидулло Абдунабиев, 4. Нажмиддин Нормуродов, 6. Бобурбек Йўлдашов, 8. Фране Чиряк (7. Шаҳбоз Жўрабеков, 70), 14. Миржаҳон Мираҳмадов (74. Луис Качорри, 60), 22. Усмонали Исмоналиев, 23. Асадбек Раҳимжонов, 25. Ицуки Урата (65. Аҳмадулло Муқумжонов, 60), 41. Андрия Филипович (77. Музаффар Олимжонов, 70), 57. Амир Тўрақулов (10. Расул Йўлдошов, 79), 66. Азизбек Тўлқунбеков.
“Пахтакор”: 12. Владимир Назаров, 3. Шаҳзод Азмиддинов, 4. Абдулла Абдуллаев, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 9. Иброҳим Ибрагимов (8. Диёр Холматов, 21), 10. Драган Черан, 17. Достонбек Ҳамдамов (99. Улуғбек Ҳошимов, 72), 22. Умар Адҳамзода, 23. Абдурауф Бўриев, 27. Сардор Собирхўжаев, 33. Дониёр Абдуманнопов (30. Отабек Жўрақўзиев, 72).
Огоҳлантиришлар: Абдурауф Бўриев (18), Андрия Филипович (39), Амир Тўрақулов (45+3), Умар Адҳамзода (52), Луис Качорри (60).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” “Бунёдкор”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди