15-16 август кунлари Қирғизистоннинг Чолпон-ота шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон кубоги бўлиб ўтди.
Мусобақада 14 та мамлакатдан 217 нафар самбочи совринли ўринлар учун кураш олиб борди.
Роман Шакиров ҳамда Жаҳонгир Қорабоев устозлигидаги ўзбекистонлик самбочилар баҳсларда 1 та олтин, 2 та кумуш ва 8 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллашди.
Терма жамоамиз сафида қуйидаги спортчилар совриндор бўлишди:
Олтин:
-59 кг: Шаҳзода Азатова (жанговар самбо)
Кумуш:
-79 кг: Жовид Додоев
-72 кг: Мадинабону Салоҳиддинова (жанговар самбо)
Бронза:
-72 кг: Мухлиса Турдиева
-58 кг: Мунис Бахтиёров
-64 кг: Соҳибжон Нугманов
-98 кг: Ихтиёр Эшмуродов
-58 кг: Шоҳрухбек Гапуров (жанговар самбо)
+98 кг: Зиёд Ҳакимбоев (жанговар самбо)
-54 кг: Фароғат Нурмаматова (жанговар самбо)
-80 кг: Индира Елмуратова (жанговар самбо)
Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўринни Россия, иккинчи ўринни эса Қозоғистон терма жамоаси банд этди.
Маълумот учун, мусобақа давомида ҳамюртларимиз Ислом Адилов, Муродхон Тўраев, Рустам Адилов ва Улуғбек Раҳмонов ҳакам сифатида фаолият олиб боришди.
Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”