08:28 / 23.08.2024
37

Саудия Про Лигаси. “Ан-Насср” мавсумни дуранг билан бошлади

Саудия Про Лигаси. “Ан-Насср” мавсумни дуранг билан бошлади
Футбол бўйича Саудия Арабистони чемпионатининг илк турида “Ан-Насср” 22 август, пайшанба куни “Ар-Раэд”га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 34-дақиқасида Садио Маненинг узатмасини Криштиану Роналду боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Бўлим битта гол билан якунланди.

Иккинчи бўлим бошида эса “Ар-Раэд” пенальти ишлаб олди. 49-дақиқада Фузаир пенальтини голга айлантирди ва ҳисобни тенглаштирди. 76-дақиқада эса Роналду яна бир бор дарвозани ишғол қилди. Бироқ гол ҳакам томонидан бекор қилинди.

Қолган дақиқаларда дарвозалар дахлсиз қолди ва учрашув 1:1 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди.

Шу тариқа Ар-Риёд клуби янги мавсумни дуранг билан бошлади.

Саудия Про Лигаси
1-тур баҳси

22 август, пайшанба

“Ан-Насср” — “Ар-Раэд” 1:1
Голлар
: 1:0 – 34 Роналду, 1:1 – 49 Фузаир (пенальти).
“Ан-Насср”: Бенто, Теллес, Лапорт, Ал-Авжами (Али, 83), Ал-Ганам, Ал-Ҳайбари (Ал-Нажи, 68), Брозович (Гариб, 83), Отавио, Талиска, Мане, Роналду.
“Ар-Раэд”: Санюр, Собел (Саад Ал Саҳли, 90+1), Ал-Досари, Ал-Жайзани, Гонсалес, Ал Ражеҳ, Ал-Жамаан, Норманн, Ал Субаиэ, Фузаир, Саюд.
Огоҳлантиришлар: Ал Ражеҳ (16), Ал Субаиэ (20), Ал-Досари (27), Брозович (45+6), Лапорт (48), Гонсалес (56).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Саудия Про Лигаси. “Ан-Насср” мавсумни дуранг билан бошлади