Фото: “РПЛ”
Футбол бўйича Россия Премьер Лигасининг 6-тур учрашуви бўлиб ўтди. Унда “ЦСКА” ўз уйида “Акрон” клубини қабул қилди.
Файзуллаев учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан ҳаракат қилди. Учрашувнинг биринчи бўлимида томонлар дарвозага йўл топа олмади.
Учрашувнинг 49-дақиқасида Аббосбек Файзуллаев чап қанотдан жарима майдонига узатмани амалга оширди. Тамерлан Мусаев ҳисобни очди. 60-дақиқада Обляков ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
Ўзбекистонлик футболчи Аббосбек 79-дақиқада захирага олинди. 82-дақиқада Мойзес Барбоза ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 87-дақиқада Обляков пенальтидан гол уриб ҳисобни 4:0 га олиб келди.
Шу тариқа, Москванинг “ЦСКА” клуби 3-ғалабасини қўлга киритди.
“Акрон” сафида ҳаракат қиладиган яна бир ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Шерзод Эсанов 64-дақиқада захирадан майдонга тушди.
РПЛ 6-тур
“ЦСКА” — “Акрон” 4:0
24 август, шанба
Голлар: 1:0—Мусаев (49), 2:0—Обляков (60), 3:0—Мойзес (82), 4:0—Обляков (87 пенальти)
“ЦСКА”: Акинфеев, Мойзес, Виллиан, Дивеев, Файзуллаев (Жемалетдинов, 80), Давила (Койта, 80), Круговой, Гайич (Глебов, 90), Зделар, Обляков (Кисляк, 90), Мусаев (Шуманский, 90).
“Акрон”: Волков, Димоски, Паулу Vitoр, Эшковал, Савичев, Лончар (Хубулов, 64), Журасович, Палиенко (Кузмин, 46), Бакаев (Эсанов, 64), Данилин (Дмитриев, 73), Тавареш (Тимошенко, 73).
Огоҳлантириш: Виллиан (2). “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина АҚШ бомбалари билан Россия ҳудудига зарба берди (видео)
Судланган барча мигрантларни Россиядан чиқариб юбориш ташаббуси Давлат думасига киритилади
Австралияда балиқчилар тўрига илиниб қолган 13 метрли китга ёрдам кўрсатилди
Британия компанияси Ўзбекистонда янги таълим дастурларини жорий қилиш имкониятларини ўрганяпти
«Турк аёлларидан яшашни ўргандим!»
Чехия президенти урушни тугатиш сценарийсини айтди
Трамп Барак Обамани мақтаб чиқди
Истанбулдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди