“Рома” мухлислари жамоадан юқори ўринлар учун курашиш ва Европа Чемпионлар лигасида иштирок этишни талаб қилиб келади. Бу вазифани жамоани қарийб уч йил бошқарган Жозе Моуриньо уддалай олмади.
Энди клуб афсонаси Даниэде Де Росси мухлислар орзусини рўёбга чиқаришга бел боғлаган. Бироқ янги мавсум италиялик мутахассис учун жуда оғир бошланди. “Кальяри” майдонидан бир очко билан қайтган “Рома”дан пойтахтлик фанатлар ўз майдонида “Эмполи”ни енгишини кутганди. Бироқ жамоа 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Рим жамоаси ишқибозларига 13 дақиқа ўйнаб, гол урган ва жамоани қутқаришга жуда яқин келган Элдор Шомуродовнинг ўйини манзур бўлди, холос. Улар ижтимоий тармоқларда фикр билдириб, Даниэле Де Россини А Серияда ишлашга лойиқ эмасликда, таркиб танлашда хатога йўл қўяётганликда, Лоренцо Пеллигрини, Брайан Кристантени фаоллик кўрсатмаётганликда, қимматга олинган Артём Довбикни ўйинга киришиб кета олмаётганликда айбламоқда.
Roberto Caliendo:
Шомуродов майдонда энг зўри бўлди ва бу жуда жиддий иш! Энг қизиғи, бу футболчи мавсумолди тайёргарлигини Даниэле Де Росси қўл остида ўтамаган. Қолганлардан фарқли ўлароқ, балки шунинг учун ҳам гол ура олгандир. Шомуродов бежизга майдонга интилмаётган экан...
Alessio Baldini:
Элдорга шон-шарафлар. Трансферга қўйилган ва Римда ҳеч ким сизни кутмаётганини билган ҳолда зўр ўйнаш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди.
Damiano Murdolo:
Клубга уят, трансферларга 100 миллион сарфланди, майдонда ҳали ҳам Пеллегрини, Паредес, Кристанте юрибди. Шомуродов эса майдонда энг яхши ўйин кўрсатган футболчи бўлди. Майдон марказидаги ўйинчиларни алмаштириб ташлаш керак.
Mahmoud Hereh:
Элдорни кейинги мавсумларда бошқа клубга жўнатишаётгани жуда ачинарли. Қимматбаҳо ўйинчимиз Артём Довбик иккита учрашувда эплолмаган ишни Шомуродов уч дақиқада уддалаб, гол урди.
Silvio Relandini:
Майдонда энг зўр ўйнаганлар Шомуродов ва Бальданци бўлди. Янги ўйинчилар ўзини оқламаяпти. Даниэле Де Россини клуб тарихидаги энг зўр ўйинчилардан, деб биламиз. Лекин мураббийликка профессионал мутахассисни топиш керак.
Guido Maluccio:
Биз қимматбаҳо ўйинчиларни олишга берилиб кетдик, лекин майдонда ҳамма ишни Элдор Шомуродов амалга оширди.
Vittorio Vargiu:
Бизга майдонда югуриб ўйнайдиган чаққон футболчилар керк. Шомуродовнинг тезлиги бошқаларникидан икки карра яхши экан.
Marco Iacovacci:
Ҳамма уч йилдан бери ўйнаб келаётган Пеллегрини, Кристанте ва Залевскини танқид қиляпти. Мен эътиборни янги ўйинчи Матиас Сулега қаратмоқчиман. У ўйинни секинлаштириб қўймоқда ва ҳеч қачон тўпни ўз вақтида узатгани йўқ. Элдор Шомуродовга ўхшаган ҳаракатчан футболчилар майдонда бўлиши керак.
Marco Palombi:
Нега Элдор Шомуродовни сотиб юборишмоқчи бўлаётганини менга тушунтириб беринглар!
Andreea Hildan:
Шомуродов майдонга тушиб, ҳаммани уялтириб қўйганини тан олишга мажбурман. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди