А Сериянинг иккинчи турида “Рома” мухлислари кўз ўнгида ўз тарихида илк бор “Эмполи”дан мағлубиятга учраган бўлса-да, бу учрашув Элдор Шомуродов учун жуда омадли бўлди.
Ўйинга 77-дақиқада захирадан қўшилган легионеримиз супергол уриб, жамоасини курашга қайтарди. Ўйин охиригача Элдор яна иккита голли вазият яратди, бироқ мезбонлар бундан фойда чиқара олмади.
Энг муҳими эса, Шомуродовга бўлган муносабат ўзгарди. Италия матбуоти Шомуродовнинг бозори яна “қайнай” бошлаганини ёзмоқда.
- “Эмполи” дарвозасини ишғол қилганидан кейин ўзбек футболчиси бош мураббий Даниэле Де Росси режаларига киритилди. Охирги кунларда Шомуродовга бир неча клублардан таклиф кела бошлади. “Рома” мураббийлар штаби ҳам тезроқ қарор қабул қилишига тўғри келяпти.
Тэмми Абрахамнинг кетиши ойдинлашиб қолди. Даниэле Де Росси Шомуродов бўйича режасини ўзгартиришда ҳеч қандай муаммо кўрмаяпти. Лекин ҳаммаси трансфер ойнасининг якуний қисми қандай бўлишига боғлиқ. Шомуродовнинг агентлари билан музокаралар бўладиган. Вазият ҳар соатда ўзгариши эҳтимоли катта, - деб ёзмоқда siamolaroma.it сайти эксперти Лоренцо Лучани.
Яна бир манба – tuttomercatoweb.com портали Элдор Шомуродов трансфери бўйича янада аниқ маълумотларни келтирди. Унга кўра, римликлар А Сериянинг бошқа вакили – “Лечче”дан ўзбек ҳужумчиси бўйича таклиф олган.
“Лечче” икки тур якунига кўра, бирорта гол уролмаган ҳолда ўз дарвозасидан энг кўп – олтита тўп олиб чиққан. Мусобақа жадвалининг энг қуйи поғонасига тушиб қолган клуб юқори дивизиондаги жойини сақлаб қолиш учун таркибини кучайтиришга муҳтож.
- “Рома” Элдор Шомуродов бўйича якуний қарорга келиши керак. Ўзбек футболчиси “Эмполи”га супергол урганидан кейин қизиқишлар марказига тушиб қолди. Шунга қарамай, ўйинчи Римни тарк этиши ҳам мумкин.
Сўнгги маълумотларга қараганда, “Лечче” Элдорни ижарага олишни сўраб, пойтахт клубига мурожаат қилган. Улар ўйинчининг маошини ижара пули ичида ҳисобланишини таклиф қиляпти. Бу римликлар учун идеал вариант эмас. Бироқ трансфер бозори якунланишига бир неча кун қолгани тезроқ қарор қабул қилишга мажбур этмоқда.
Бундан ташқари, кўп нарса Шомуродовнинг истагига боғлиқ. Элдор жамоадоши Рик Карсдорпдан фарқли равишда Даниэле Де Росси бошчилигидаги мураббийлар штаби ишончига кира бошлади. 29 ёшли форвард Римда қолиб, асосий таркибга кириш учун курашни давом эттириши ҳам мумкин, - деб ёзмоқда tuttomercatoweb.com портали мутахассиси Симоне Лорини.
Таъкидлаш лозимки, агар Шомуродов пойтахтган кетишни ихтиёр қилса, “Рома” зудлик билан бошқа форвардни трансфер қилишига тўғри келади. Чунки Даниэле Де Росси аввалроқ чап қанот ҳужумчисига эҳтиёжи борлигини таъкидлаганди. Легионеримиз эса, ҳужум марказида ташқари, чап қанотда ҳам жуда самарали ўйин ташкил қила олади.
Демак, ҳар галгидек, трансфер ойнасининг сўнгги кунлари Элдор Шомуродов атрофи қизғин вазиятларга бой бўлади. Кузатишда давом этамиз... “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди