ЦСКАнинг ҳужум чизиғидаги самарали ўйини кўп жиҳатдан Аббосбек Файзуллаевга боғлиқлиги бор гап. Буни “армиячилар”нинг сўнгги икки учрашуви мисолида ҳам кўриш мумкин.
Россия Премьер-лигасининг олтинчи турида москваликлар ўз майдонида лига дебютанти “Акрон” дарвозасига йўл топишга қийналди. Иккинчи бўлим бошланиши билан Аббосбек Файзуллаев ҳужумчи Тамерлан Мусаевни ўта қулай позицияга чиқариб, ҳисобни очиши учун голли вазият яратиб берди. Биринчи голдан кейин “армиячилар” яна учта тўп киритди.
Россия кубоги ўйинида ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилди. Грозний шаҳрида маҳаллий “Ахмат” меҳмони бўлган ЦСКА футболчилари мезбонларнинг жиддий қаршилигига дуч келди. Марко Николич 64-дақиқада асосий ҳужумкор футболчилар – Аббосбек Файзуллаев, Иван Обляков ва Тамерлан Мусаевни майдонга туширди. Устунлик дарров меҳмонлар томонига ўтди.
87-дақиқада Тамерлан Мусаев ҳисобни очган бўлса, ўйин охирида Аббосбек Файзуллаев битта аниқ пас билан Данил Круговойни бўш қолган дарвоза рўпарасига чиқариб қўйди ва учрашувдаги ғалабани амалда таъминлаб берди.
Ўйиндан кейин Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари ҳам алоҳида тилган олинди.
Данил Круговой, ЦСКА футболчиси:
- Захира ўйинчилари ва асосий таркиб вакиллари ўртасидаги фарқ катта дея олмайман. Чунки ҳаммамиз бир хил шароитда, биргаликда машғулот ўтказамиз ва энг яхши сифатларимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Бош мураббий ҳаракатларимизни кузатиб боради ва керак пайтда қўрқмай ротация қила олади. Биз захирадан майдонга тушиб, жамоани кучайтира олдик. Рақиб ҳам бу пайтга келиб, анча толиқиб қолганди. Аббосбек Файзуллаев билан уларнинг ҳимоясини қанотлардан ҳужум уюштириш орқали очдик. Сафардаги ўйин қийин кечди. Грознийда ўйнаш анча оғир.
Владимир Пономарёв, ЦСКА собиқ футболчиси:
- ЦСКАдан кетган Фёдор Чалов яна Россияга қайтади. У ЦСКАдан бошқа клубда ўйнолмайди. Бир марта Швейцарияда ўйнаб келганди, ҳеч кимнинг эътиборини қозона олмади. У Европада ҳеч кимга керак эмас. ЦСКАда ҳам ёки пенальти тепиб ва рақиб хатосидан гол урарди. Форвард сифатида менга умуман ёқмаган.
ЦСКАнинг ҳозирги ҳужумчилари яхши ишлаяпти. “Акрон”га тўртта гол уришди ва жуда катта ҳажмдаги ишни бажаришди. Янги ўйинчилардан Секу Койта ҳали жамоага киришиб кета олмади, Рифат Жемалетдинов яхши йигит.
Аббосбек Файзуллаев яхши ўйинчи, лекин ҳали ёш ва жуссаси кичик. Шунинг учун у доим серҳаракат ва меҳнаткаш бўлиши талаб этилади. Булардан фарқли равишда Чалов меҳнаткаш эмас ва унинг ўрнини тўлдириш муаммо бўлмайди. Фёдорда бошланғич тезлик ҳам, масофага югуриш қобилияти ҳам йўқ. Жарима майдончасида фақат рақиб хатосини кутиш форварднинг иши эмас. Ҳужумчи тўп билан югуришни билиш керак.
Таъкидлаш жоизки, Аббосбек Файзуллаев янги мавсумни бироз бўш бошлади ва тўртта учрашувда ўзини кўрсата олмади. Бироқ 20 ёшли ҳужумкор футболчимиз спорт формасини тиклаб олишга кўп вақт сарфлагани йўқ. ЦСКАнинг охирги икки беллашувида Аббосбек ўз ҳисобига иккита ассист ёздириб қўйди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди