Элдор Шомуродов А Сериянинг янги мавсумида 13 дақиқа ўйнаб, “Эмполи” дарвозасини ишғол қилгани ҳамюртимизни яна трансфер бозорига қайтарди.
Бу гол ва легионеримизнинг машғулот ва учрашувидаги фаоллигини кўрган бош мураббий Даниэле Де Росси ўзбек ҳужумчисини Римда олиб қолиш ҳақида бош қотира бошлади. Италиялик мутахассис унга айнан Элдордек тезкор, шиддатли ва борини бериб шуғулланадиган ва ўйнайдиган футболчилар кераклигини таъкидлади.
Шу билан бирга “Рома”нинг мавсумдаги илк ва ҳозирча ягона голини урган ҳужумчини сўраётган жамоалар сони ортиб бормоқда. Голдан кейин чемпионат аутсайдери “Лечче” Шомуродов тимсолида жамоани юқори дивизионда олиб қолишга қодир ҳужумчини кўрди. Бу жамоа римликлардан Элдорни ижарага беришни сўраяпти.
Италиянинг бир неча манбалари энди ўзбек ҳужумчиси учун курашга А Сериянинг яна бир клуби – “Венеция” қўшилгани ҳақида маълумот тарқатмоқда.
- Ўтган мавсумда “Кальяри” сафида ўйнаган ҳужумчи “Венеция” нишонига тушди. Бу ижара муддатини якунлаб, “Рома”га қайтган Элдор Шомуродовдир.
“Ўзбек Месси”си иккинчи бўлимда Матиас Суленинг ўрнига майдонга тушди ва ўйинга қўшилганидан кейин уч дақиқа ўтиб римликларнинг мавсумдаги биринчи голини урди. Ҳозир “Венеция” форвардни трансфер қилиш йўлларини қидирмоқда, - деб ёзди cagliarinews24.com сайти эксперти Жанлука Садери.
Яна бир нуфузли манба – La Gazzetta dello Sport “Венеция”нинг трансфер сиёсати ва мақсадлари ҳақида янада батафсил маълумот берди.
- “Венеция”нинг даниялик ҳужумчиси Кристиан Гиткьяерни “Сассуоло” ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. Гиткьяер венецияликларнинг асосий форварди ҳисобланади ва А Сериядаги дастлабки икки турда бошланғич таркибда майдонга тушди.
“Венеция” мутасаддилари бу ҳужумчи ўрнига “Кальяри”дан “Рома”га қайтган 29 ёшли Элдор Шомуродовни олиб келмоқчи. Трансфер ойнасининг сўнгги кунида венецияликлар таркибида ҳам жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда, - деб ёзди La Gazzetta dello Sport нашри.
Италиянинг retesport.it сайти экспертлари “Венеция”га Шомуродовни олиш осон бўлмаслигини таъкидламоқда.
- Элдор Шомуродов “Эмполи”га гол ургани ва бош мураббий Даниэле Де Россидан мақтов сўзларини эшитганидан кейин бу ҳужумчи Италиянинг бир неча клублари эътиборини ўзига тортди.
Хусусан. “Венеция” бош мураббийи Эусебио Ди Франческо ҳам “Рома” форвардини ўз жамоасида кўрмоқчи. Голгача римликлар легионер билан хайрлашишга тайёр эди.
Ҳозир “Рома” ҳужумчиларидан Тэмми Абрахам бошқа клубга ўтмоқчи. Агар унинг ортидан Элдор Шомуродов ҳам кетадиган бўлса, марказий ҳужумчи сифатида ўйнайдиган ягона форвард – Артём Довбик ёлғизланиб қолади. Айни пайтда томонлар Шомуродов трансфери бўйича пухта ўйлаб иш кўришига тўғри келмоқда, - деб ёзди retesport.it сайти.
Элдор Шомуродов 2020 йилнинг октябрь ойида А Серияга кўчиб ўтган. 29 ёшли ҳужумчимиз шундан бери Италия чемпионатида “Женоа”, “Рома”, “Специя” ва “Кальяри” таркибида жами 103 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 16 та гол ва 9 та ассист ёздириб қўйди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”