Футбол бўйича Испания чемпионатининг 4-турида “Реал” 1 сентябрь, якшанба куни “Бетис”га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади.
Иккинчи бўлимда мадридликлар фаоллик кўрсатди ва 67-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Килиан Мбаппе Ла Лигадаги дебют голини киритди. Орадан кўп вақт ўтмасдан “қаймоқранглилар” пенальти ишлаб олди. Пенальтини ҳам франциялик ҳужумчи аниқ амалга оширди ва дублни расмийлаштирди.
Қолган дақиқаларда гол урилмади ва “Реал” ишончли ҳисобда ғалаба қозонди.
Карло Анчелотти шогирдлари ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 8 тага етказди ва 2-ўринга кўтарилиб олди.
Ла Лига
4-тур
1 сентябрь, якшанба
“Реал” — “Бетис” 2:0
Голлар: 1:0 – 67 Мбаппе, 2:0 – 75 Мбаппе (пенальти).
“Реал Мадрид”: Куртуа, Менди (Фран Гарсия, 65), Рюдигер, Милитао, Карвахаль, Себальос (Браим Диас, 65), Тчуамени, Вальверде, Винисиус Жуниор, Мбаппе (Модрич, 84), Родриго.
“Бетис”: Руй Сильва, Перро, Натан, Льоренте, Сабали, Вильям Карвалю (Кардозо, 57), Рока, Форналс (Лосада, 83), Санчес (Диао, 72), Эззалзули (Хуанми, 83), Руибал (Роке, 57).
Огоҳлантиришлар: Винисиус Жуниор (59), Карвахаль (65). “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Bloomberg: “Монголияга ташрифи чоғида Путинга дахлсизлик кафолатланган”
«Барса»дан жиддий старт. Флик чемпионлик учун курашишини баралла эълон қилди
Назарбоевнинг собиқ келини 12 йилга қамалди
Мбаппе “Реал” истагига қарши борди
Америкалик миллиардер Илон Маск: “АҚШ иқтисоди хавф остида”
Telegram асосчисининг адвокати Дуровга нисбатан терговни “бемаънилик” деб атади
Олимлар семириш ва COVID билан касалланиш ўртасидаги боғлиқликни аниқладилар
Камчаткада бортида 22 киши бўлган вертолёт ҳалокатга учради