09:30 / 04.09.2024
55

ЎФА президенти миллий жамоа футболчилари билан учрашди

ЎФА президенти миллий жамоа футболчилари билан учрашди
Фото: “ЎФА”
Жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичи олдидан ЎФА президенти Абдусалом Азизов миллий жамоа билан учрашди.

5 сентябрь куни 2026 йили бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатининг учинчи саралаш босқичи старт олади. 3 сентябрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов масъулиятли ўйинлар олдидан миллий терма жамоа аъзолари билан учрашди ва ушбу босқич аҳамияти, ўзбек халқининг азалий орзуси бўлмиш Мундиал йўлланмасини қўлга киритиш орқали мухлисларни хурсанд қилиш муҳимлиги ҳақида тўхталди. Бош мураббий Сречко Катанеснинг олдиндаги режалари тингланди.

Фото: “ЎФА”

Фото: “ЎФА”

Фото: “ЎФА”
Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбари шунингдек, футболчилар билан суҳбатда ижобий натижаларга эришиш учун ЎФА томонидан барча зарур шароитлар тақдим этилишини маълум қилган.

Ўз ўрнида жамоанинг бир қатор етакчи футболчилари ўз фикрларини билдириб ўтган. Тиббий штаб ва жамоага алоқадор барча мутахассисларга тегишли кўрсатмалар берилди. Абдусалом Абдумавлонович бўлажак учрашувларда жамоамизга омад тилади”, дейилади ЎФА матбуот хизмати хабарида.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси 5 сентябрь куни КХДР билан ўйнайди. Учрашув “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЎФА президенти миллий жамоа футболчилари билан учрашди