“Реал” клубининг бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниор мамлакатда ирқчилик билан боғлиқ вазият ўзгармас экан, Испания 2030 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмаслиги кераклигини айтди.
“2030 йилгача бизда ўзгаришлар учун жуда катта вақт бор. Умид қиламанки, Испания ривожланиб, инсонни терисининг ранги туфайли ҳақорат қилиш қанчалик жиддий эканини тушуна олади. Менимча, агар 2030 йилга бориб вазият яхшиланмаса, унда жаҳон чемпионатини ўтказиш учун бошқа жой топиш керак бўлади. Футболчилар ирқчиликдан азият чекиши мумкин бўлган мамлакатда ўзларини қулай ва хавфсиз ҳис қила олмайди.
Мен вазиятни ўзгартириш учун қўлимдан келган ҳамма нарсани қилмоқчиман, чунки Испанияда кўпчилик ирқчи эмас. Аммо кичик гуруҳ бор ва улар яшаш учун ёқимли мамлакат имижига таъсир қилади.
Мен “Реал Мадрид”да ўйнашни яхши кўраман. Мен Испанияни яхши кўраман, унда мен ва оилам учун энг яхши шароитлар мавжуд. Умид қиламизки, вазият яхшиланади ва 2030 йилга келиб ирқчилик ҳодисалари сони камаяди”, деди Бразилия терма жамоаси футболчиси Винисиус Жуниор.
Маълумот учун, 2030 йилги Жаҳон чемпионати Испания, Португалия ва Марокашда ўказилиши режалаштирилган. Уругвай, Аргентина ва Парагвай давлатлари ҳам биттадан ўйинга мезбонлик қилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди