07:41 / 06.09.2024
60

ЖЧ—2026 саралаши. Эрон Қирғизистонни мағлуб этди, Қатар эса БААга мағлуб бўлди

ЖЧ—2026 саралаши. Эрон Қирғизистонни мағлуб этди, Қатар эса БААга мағлуб бўлди
Футбол бўйича Жаҳон Чемпионати 3-саралаш босқичидан ўрин олган 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Қуйида А гуруҳидан ўйин олган баҳслар натижалари ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

Ўзбекистон терма жамоаси Шимолий Кореяга қарши баҳс олиб бориб, Жалолиддин Машариповнинг голи эвазига ғалаба қозонди.

Эрон эса Қирғизистон устидан минимал ҳисобда зафар қучди. Учрашувдаги ягона гол Меҳди Тареми ҳисобига ёзилди.

Гуруҳнинг учинчи ўйинида Қатар БААга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. БАА таркибида Абдулла, Алданани ва Солиҳ гол муаллифига айланган бўлса, қатарликлар сафида Ал-Ҳассан голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

1-тур ўйинларидан кейин А гуруҳидаги вазият:

ЖЧ—2026 саралаши
5 сентябрь, пайшанба

Ўзбекистон – Шимолий Корея 1:0
Гол
: 1:0 — 20 Машарипов

Эрон – Қирғизистон 1:0
Гол
: 1:0 — 34 Тареми

Қатар – БАА 1:3
Голлар
: 1:0 — 38 Ал-Ҳассан 1:1 — 68 Абдулла, 1:2 — 80 Алданани, 1:3 — 90+4 Солиҳ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ—2026 саралаши. Эрон Қирғизистонни мағлуб этди, Қатар эса БААга мағлуб бўлди