10:02 / 07.09.2024
14

Миллатлар Лигаси. Италия Франция устидан иродали ғалабани қўлга киритди

Миллатлар Лигаси. Италия Франция устидан иродали ғалабани қўлга киритди
Футбол бўйича УЕФА Миллатлар Лигасининг гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган баҳслар 6 сентябрь, жума куни бўлиб ўтди.

Франция Италияга қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 13-сониясидаёқ Барколянинг голи эвазига французлар ҳисобда олдинга чиқиб олди. 30-дақиқада Димарко ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимни италянлар босим билан бошлаб, гол урди. 50-дақиқадаги гол муаллифи Фраттези бўлди. 74-дақиқада Распадори ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва Италия 3:1 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Бельгия Исроилни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Бельгияликлар сафида Юри Тилеманс битта гол урган бўлса, Кевин де Брюйне дублни расмийлаштирди.

Уэлс эса Туркия билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. Учрашувнинг 62-дақиқасида Йилмаз қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Қолган дақиқаларда Туркия бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди.

Миллатлар Лигаси
1-тур

6 сентябрь, жума

Франция – Италия 1:3
Голлар
: 1:0 – 1 Барколя, 1:1 – 30 Димарко, 1:2 – 50 Фраттези, 1:3 – 74 Распадори.
Франция: Менян, Тео, Салиба, Конате, Клосс (Кунде, 78), Канте (Заир-Эмери, 77), Фофана (Коне, 58), Олисе (Дембеле, 58), Барколя, Гризманн (Тюрам, 77), Мбаппе.
Италия: Доннарумма, Калафори (Буонжорно, 71), Бастони, Ди Лоренсо, Пеллегрини (Распадори, 46), Димарко (Брешианини, 81), Камбязо, Тонали, Риччи, Фраттези (Удожи, 62), Ретеги (Кин, 81).
Огоҳлантиришлар: Ретеги (49), Коне (60).

Бельгия – Исроил 3:1
Голлар
: 1:0 – 21 де Брюйне, 1:1 – 36 Кастан (автогол), 2:1 – 48 Тилеманс, 3:1 – 52 де Брюйне (пенальти).
Бельгия: Кастелс, де Кейпер (Дебаст, 64), Теате, Фас, Кастан, Тилеманс (Энгелс, 74), Онана, де Брюйне, Доку (Дюранвил, 74), Лукебакио (Бакаёко, 82), Опенда (де Кетеларе, 64).
Исроил: Жарафи, Шломо, Нахмиас, Ганделман (Ревиво, 63), Глух (Перес, 63), Соломон (Битон, 80), Групер (Давид, 64), Абу-Фани (Жабер, 68), Лави, Ехезкел, Халайли.
Огоҳлантиришлар: Абу-Фани (33), де Брюйне (77).

Уэлс – Туркия 0:0
Уэлс
: Уорд, Уильямс, Дэвис, Родон, Робертс, Жеймс, Ампаду, Уилсон, Томас (Кумас, 72), Ремзи (Мур, 72), Жонсон.
Туркия: Гюнок, Мюлдюр, Челик, Бардакжи, Сеюнжю, Айхан, Йилдиз (Актюркоглу, 77), Юксек (Ёкушлу, 77), Кекчю (Чалҳаноглу, 64), Гюлер, Йилмаз.
Огоҳлантиришлар: Йилдиз (25), Уилсон (28), Жонсон (29), Йилмаз (31), Айхан (39), Сеюнжю (60), Мюлдюр (62).
Четлатиш: Йилмаз (62).

Словения – Австрия 1:1
Голлар
: 1:0 – 16 Шешко (пенальти), 1:1 – 28 Лаймер.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миллатлар Лигаси. Италия Франция устидан иродали ғалабани қўлга киритди