00:15 / 17.09.2024
9

Абдуқодир Манчестерга 60 миллион еврога кетган Лени Йородан анча кучли...

Абдуқодир Манчестерга 60 миллион еврога кетган Лени Йородан анча кучли...
Франция чемпионатининг тўртинчи турида “Ланс” ўз мухлислари кўз ўнгида “Лион” жамоаси билан куч синашди.

Ушбу баҳсда ҳисоб очилмади. Ҳар икки жамоа кучли ҳужум чизиғига эга бўлса-да, ҳимоячилар бехато ва ишончли ўйнади. Лансликларнинг дарвозаси дахлсиз сақланиб қолишига ҳимоя чизиғини бошқарган Ҳусановнинг хизмати катта бўлди.

Чемпионатни Кевин Дансонинг ўринбосари сифатида бошлаган 20 ёшли легионеримиз ҳозиргача Лига 1 доирасида ўтказилган тўртта учрашувда ҳам юқори савияда ўйин кўрсатди ва энди ҳақли равишда асосий таркибдан муқим жой олишга жиддий даъвогарлик қилмоқда.

“Ланс” тўртта учрашувда атиги битта гол ўтказган. Бу борада лансликлар “Монако” билан бир хил кўрсаткичга эга ва лигада энг кам тўп ўтказган жамоалар ҳисобаланади. Қизиғи шундаки, бу голни “Ланс” ва “Монако” ўзаро учрашувда бир бирининг дарвозасига киритган.

“Лион” билан бўлган учрашувдан кейин lensois.com портали анъанага кўра, “Ланс”нинг энг яхши ўйинчисини жамоа мухлислари ўртасида овоз бериш йўли билан аниқлади.

Сўровнома натижасига кўра, Абдуқодир Ҳусанов яна жамоасининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.

Овоз бериш натижалари қуйидагича бўлди:
- Абдуқодир Ҳусанов: 47,99%
- Брис Самба: 39,95%
- Энди Диуф: 5,63%
- Бошқалар: 3 фоиздан кам.

LENSOIS.COM эксперти Кристоф Шаад изоҳи:

Энди “Ланс” Ҳусановга тўлиқ суяниши мумкин. Ёш ўзбек футболчиси ҳимоя марказида Кевин Дансонинг ўрнини ишончли ва мустаҳкам эгаллаб бўлди. Рақибнинг ҳужум чизиғида Гифт Орбан ва тажрабали Александр Ляказетт каби моҳир тўпурарлар ўйнади. Гарчи осон бўлмаса-да, 20 ёшли ўзбек легионери ишончли ўйини билан Лига 1 да худди 200-учрашувини ўтказаётгандек таассурот қолдирди.

508GT:
Ҳусанов қандай зўр ўйинчи! Салоҳияти жуда юқори, тез орада Кевин Дансодан анча кучли ҳимоячига айланади. Тўғрисини айтсам, у мени қойил қолдирди. Табриклайман.

Sly62:
508GT никли мухлис гапига тўлиқ қўшиламан. Абдуқодир ўтган мавсум ҳам ажойиб ўйнаган, ўз салоҳиятини намойиш қилганди. Энди Кевин Дансо сафга қайтса, Ҳусановнинг эмас, Жонатан Градитнинг ўрнига бошланғич таркибда майдонга тушириш керак.

Olivier 6:
Дансо қайтса нима бўлади? Бу энг муҳим савол. Биз Ҳусановдек ўйинчини яна захирага михлаб қўйишларини истамаймиз.

ricou62:
Дансо барибир кетади, балки умуман футбол ўйнамас. Келажак Абдуқодир Ҳусановники.

CedricD:
Ҳусанов ҳақиқатан ҳам ҳайратга солди. Энди Градитни дам олишга жўнатиб, ҳимоя марказида Ҳусанов ва Дансо жуфтлигини ўйнатиш керак.

Brunodu77:
Ҳусанов 20 ёш бўлишига қарамай, кўплаб мухлису мутахассисларнинг эътиборини қозонди. Биз ҳали ишлов берилмаган олмосга эгамиз. Абдуқодир Манчестерга 60 миллион еврога кетган Лени Йородан анча кучли. Яқин келажакда клубимиз трансфер рекордини янгилайдиган кўринади.

Абдуқодир Ҳусанов янги мавсумда Лига 1 доирасида тўртта, Конференциялар лигасида иккита учрашувда иштирок этди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Абдуқодир Манчестерга 60 миллион еврога кетган Лени Йородан анча кучли...
ePN