“Рома” футболчилари Даниэле Де Росси бўшатилишидан норози бўлмоқда

2 дақиқа ўқиш185
“Рома” футболчилари Даниэле Де Росси бўшатилишидан норози бўлмоқда
Италиядаги футбол мавсумининг аввалида пойтахтнинг гранд клуби “Рома” жаҳон футбол жамоатчилигининг эътиборини ўйинлари билан эмас, балки ички зиддиятлар туфайли ўзига қаратмоқда.

Клубнинг америкалик хўжайинлари Дэн ва Райан Фридкинларнинг клуб афсонаси Даниэле Де Россини бош мураббийликдан бўшатгани нафақат клуб мухлислари, ҳатто айрим футболчиларнинг ҳам кескин эътирозига сабаб бўлмоқда.
“Рома” футболчилари Даниэле Де Росси бўшатилишидан норози бўлмоқда
Маълумотларга қараганда, янги бош мураббий Иван Юрич жамоани 22 сентябрь куни “Олимпико”да “Удинезе”га қарши бўладиган ўйинга тайёрлаётган бир пайтда ашаддий мухлислар хорватиялик мутахассис дебютини бойкот қилишга ҳозирлик кўрмоқда.

Football Italia нашрининг хабар беришича, “Рома” фанатлари ўйинолди чигалёзди машғулоти, клуб мадҳияси янграган пайт ва учрашувнинг дастлабки ярим соатида ўзларига ажратилган трибуналарни бўш қолдириш орқали норозилигини билдирмоқчи. Бойкотга тайёргарлик ишлари авжида.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Рим жамоасининг айрим ўйинчилари ҳам клуб раҳбариятининг қароридан жумбушга келган ва Даниэле Де Россининг тарафини олмоқда.

Corriere dello Sport нашрининг маълум қилишича, Лоренцо Пеллегрини ва Жанлука Манчини жамоа етакчилари сифатида раҳбарият билан учрашиб, бош мураббийнинг ишдан олиниши сабабларини сўраган.

Бу икки ўйинчи мутасаддиларнинг Даниэле Де Россини истеъфога чиқаришдан олдин улар билан эмас, балки баъзи ўйинчиларга қўнғироқ қилиб, улардан фикр сўраган ҳолат бўйича ҳам жиддий эътироз билдирди.

Маълум бўлишича, раҳбариятдан телефон бўлган Пауло Дибала ва Леандро Паредес ҳам Де Россининг истеъфосига қаршилигини маълум қилган экан.

Истеъфо эълон қилинганидан кейин Пауло Дибала бу масалага муносабат билдириб, "Футбол кўпинча адолатсиздир", деб изоҳ қолдиргани ҳам унинг муносабатидан далолат бермоқда.

Италия матбуотида Даниэле Де Россининг бош мураббийликдан бўшатилишига жамоанинг мавсум бошида салбий натижа қайд этгани (тўртта ўйинда уч очко) ва 41 ёшли римлик мутахассиснинг клуб раҳбарияти, хусусан, бош директор Лина Сулуку билан зиддиятга боргани сабаб қилиб кўрсатилган маълумотлар чиққан эди.

Хўш, бош мураббий алмашинуви Элдор Шомуродов фаолиятига қандай таъсир қилади?

Таъкидлаш жоизки, 29 ёшли легионеримиз чемпионат бошида Даниэле Де Россининг ўзи ҳақидаги фикрини ижобий томонга ўзгартира олган эди. Шомуродовнинг машғулотлардаги фаоллиги ва “Эмполи” дарвозасини ишғол қилгани италиялик мураббийнинг ўзбек футболчиси ҳақидаги тасаввурини ўзгартириб, ишончини уйғотди.

Натижада Даниэле Де Росси Элдорни “Рома”да олиб қолишга қарор қилди ва деярли ҳар бир учрашувда захирадан бўлса-да ўйинга тушира бошлади. Айнан бош мураббий қарорига кўра, трансферлар бозорининг сўнгги кунлари Шомуродовга оғиз солган жамоаларнинг барига рад жавоби берилди.

Янги бош мураббий – Иван Юрич ҳам ҳамюртимизнинг имкониятларини яхши билади. Хорватиялик мутахассис “Торино”ни бошқарган даврида бир неча маротаба Элдор Шомуродовни Турин клубига олиб ўтишга уриниб кўрган эди.

Иван Юрич Элдор Шомуродовни ўзи қўллайдиган ўйин услубига мос ҳужумчи сифатида эътироф этгани Италия матбуотида ёритилган.
“Рома” футболчилари Даниэле Де Росси бўшатилишидан норози бўлмоқда
Энди буёғига муносабатлар қандай бўлишини, Элдор Шомуродовга янги бош мураббий Иван Юрич қанчалар ишонч билдиришини вақт кўрсатади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?