date
views 68

ФИФА Фаластиннинг шикоятини ўрганиб чиқади ва Исроил масаласида текширув ўтказади

ФИФА Фаластиннинг шикоятини ўрганиб чиқади ва Исроил масаласида текширув ўтказади
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ташкилот Кенгаши йиғилишида тартиб-интизом қўмитаси Фаластин футбол ассоциациясининг Исроил томонидан юзага келиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва камситиш ҳолатлари юзасидан шикоятларини ҳуқуқий кўриб чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда ФИФА сайти хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ФИФАнинг Бошқарув, аудит ва қоидаларга риоя қилиш қўмитаси текширув ўтказади ва натижада ФИФА кенгашига Исроил футбол жамоаларининг халқаро мусобақаларда иштирок этиши мумкинлиги бўйича тавсиялар берилади.

ФИФА Кенгаши бу жуда нозик масалада эҳтиёткорлик билан иш олиб борди ва пухта баҳолаш асосида мустақил экспертлар тавсияларига амал қилди”, - деди ФИФА президенти Жанни Инфантино.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ФИФА Фаластиннинг шикоятини ўрганиб чиқади ва Исроил масаласида текширув ўтказади