16:38 / 04.10.2024
16

Абдуқодир Ҳусанов Ямал ва Беллингем билан биргаликда рамзий жамоадан ўрин олди

Абдуқодир Ҳусанов Ямал ва Беллингем билан биргаликда рамзий жамоадан ўрин олди
Таниқли Софасcоре спорт портали сентябрь ойи учун 21 ёшгача бўлган энг яхши ёш футболчилар рейтингини тақдим этди. Порталнинг рамзий жамоасига 11 нафар футболчи киритилди.

Энг яхшилар орасида топ клубларнинг машҳур футболчилари бор. Масалан, жамоадан Хави Симонс (“РБ Лейпциг”), Ламин Ямал (“Барселона”) ва Жуд Беллингем (“Реал”) ўрин олган. Шу билан бирга Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов (“Ланс”) ҳам энг яхшилар қаторида эътироф этилган.

Фото: Х ( собиқ Twitter)
20 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда клубнинг асосий ҳимоячисига айланди ва мавсумни яхши ўтказмоқда. Аввалроқ Ҳусановга Франциянинг “ПСЖ” клуби қизиқаётгани ҳақида хабар қилинганди.

Ўзбекистон терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинларига Ҳусанов ҳам чақирилган. Маълумот учун, ҳимоячи сентябрь ойидаги терма жамоанинг ўйинларини жароҳати сабаб ўтказиб юборганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Абдуқодир Ҳусанов Ямал ва Беллингем билан биргаликда рамзий жамоадан ўрин олди
ePN