09:01 / 13.10.2024
8

Миллатлар Лигаси. Роналду гол урган ўйинда Португалия Польша устидан ғалаба қозонди (видео)

Миллатлар Лигаси. Роналду гол урган ўйинда Португалия Польша устидан ғалаба қозонди (видео)
Футбол бўйича УЕФА Миллатлар Лигаси “А” лигаси 1-гуруҳидан ўрин олган 3-тур учрашувида Польша ва Португалия терма жамоалари тўқнаш келди.

Учрашувни нидерландиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Ушбу баҳсда португалияликлар 3:1 ҳисобида зафар қучди.

26-дақиқада Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бернарду Сильва ҳисобни очди.

37-дақиқада Криштиану Роналду ҳисобидаги фарқни оширди,. Унинг голига Рафаэл Леао ассистентлик қилди.

88-дақиқада Польша футболчилари ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Мезбонлар уч голга 72-дақиқадаги Зелиньскининг голи билан жавоб берди.

Шу тариқа Роналду ўз ҳисобидаги голлари сонини 906 тага етказиб олди.

Миллатлар Лигаси.
3-тур

12 октябрь, якшанба

Польша — Португалия 1:3
Голлар
: 0:1 — Сильва (26), 0:2 — Роналду (37), 1:2 — Зелиньски (78), 1:3 — Беднарек (88, автогол).
Польша: Скорупски, Давидович, Беднарек, Валюкевич (Кивер, 46), Залевски (Амиёу, 76), Зелиньски, Оеделе (Модер, 66), Шимански (Пионтек, 84), Франковски, Свидерски (Урбански, 76), Левандовски.
Португалия: Кошта, Мендеш, Диаш, Далот, Вейга, Сильва (Саму Кошта, 90+1), Рубен Невеш, Леау (Тринкау, 64), Фернандеш (Отавио, 90+1), Нету (Семеду, 82), Роналду (Жота, 63).
Огоҳлантиришлар: Нету (32), Валюкевич (45+1), Франковски (51), Скорупски (88), Пионтек (88).

Миллатлар Лигаси, Роналду, Гол урган ўйин, Португалия, Польша

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миллатлар Лигаси. Роналду гол урган ўйинда Португалия Польша устидан ғалаба қозонди (видео)
ePN