Ўзбекистон - БАА учрашувининг икккинчи қисмида терма жамоамиз мураббийи Владо Радманович ва Отабек Шукуров иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди:
Отабек Шукуров:
- Аввало ассалому алайкум. Муҳими, 3 очкони қўлга киритдик. Бу босқичда осон рақибнинг ўзи йўқ. Биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Мухлисларга катта раҳмат айтаман.
- Бу дарвозабон билан аввал ҳам учрашганмиз. БАА чемпионатида ўйнаб юрганимда мени яхшилаб ўрганиб чиққан.
- Мураббий йўқлиги албатта билинмоқда. Эрон билан ўйинда 10 киши бўлиб қолгани билан улар мундиалнинг доимий қатнашчиси. Журналистлардан ҳам илтимос, фақат негатив билдирманглар. Чиройли ўйин билан барча нарса битмайди. Мен чиройли ўйинлар билан 2 марта мундиални бой берганман.
Владо Радманович:
- Ўйиндан аввал бу рақибга нисбатан 4 кишилик ҳимоя билан ҳам тайёргарлик кўрган эдик. Биз бу ғалабага 100% ҳақли эдик. Беллашувдан аввал бир қанча муаммоларимиз бор эди. Жумладан, Аббосбек Файзуллаевнинг кичик жароҳати. Аммо шифокорлар вақтида унга етарли ёрдам бера олишди. Тиббий штабга ва албатта мухлисларга раҳмат айтаман.
- Таваккал қарорларни қабул қилишга мажбур бўлдик. Бу баъзида сизга фойда келтиради. Баъзида эса аксинча, зарарга ҳам ишлаши мумкин.
- Жаноб Катанец билан доимий алоқада бўлиб турибмиз. Нафақат бу ўйинда, балки аввалги ўйинларда ҳам у бизга керакли кўрсатмаларни бериб турди. 2 та хужумчи билан ўйнаш аввалдан режамизда бор эди.
- Албатта, футболчиларнинг руҳий ҳолати билан иш олиб борамиз. Аббоснинг унча яхши ўйнай олмагани бу унинг жароҳати билан боғлиқ. Унинг ҳаттоки, бугун майдонга тушиши катта сўроқ остида эди. Шунга қарамай, у менимча яхши ўйин намойиш этди.
- Иложи борича, барча ўйинда ютуққа эришишга интиламиз. Кейинги ойда мураббий қайтади. Балки ўша пайтда у янги ўйинчиларни синаб кўрар ёки бошқа режалари бордир...
Манба: Sports.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?