Саудия Арабистони чемпионатининг еттинчи турида сўнгги дақиқаларда “Аш-Шабаб” дарвозасини пенальтидан ишғол қилиб, “Ан-Наср”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаган Криштиану Роналду учрашувдан кейин ўз фикрини билдирди.
29 ёшли тўпурар ўзининг ижтимоий тармоғида “Биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз!”, деб изоҳ қолдирди.
Криштиану Роналду учун мазкур учрашувда киритилган тўп фаолиятидаги 907-гол бўлди. Ҳали жаҳон футболида бирорта ўйинчи расмий учрашувларда бунча кўп гол урмаган.
Роналду клублар миқёсидаги ўйинларда “Спортинг”да бешта, “Манчестер Юнайтед”да 145 та, “Реал”да 450 та, “Ювентус”да 101 та ва “Ан-Наср”да 73 та тўп киритган. Бундан ташқари, Португалия терма жамоаси сафида рақиблар дарвозасини 133 маротаба ишғол қилган.
Роналду жаҳон футболи тарихидаги, терма жамоалар ва Европа чемпионатларидаги, Европа Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатларидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон БМТни Исроилнинг минтақадаги тажовузини тўхтатишга чақирди
Асирга олинган украиналик аскар кутилмаган илтимос билан мурожаат қилди
Юрак саломатлиги учун жуда фойдали бўлган мева ошкор этилди
Владимир Путин тиббий текширувдан ўтмоқда...
Путин: “Россия Украина билан можаро тезроқ ва тинч йўл билан тугатилишидан манфаатдор”
Ҳамаснинг янги раҳбари маълум қилинди
Виктор Орбан: Зеленскийнинг “ғалаба режаси” – бу аслида мағлубият режаси
Путин Украинада ядровий қурол пайдо бўлишига йўл қўймасликка ваъда берди