Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Ланс" клубининг 20 ёшли универсал ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг номи Европада янада кўпроқ янграмоқда.
Аввалига “Ланс”нинг, кейинчалик Франция чемпионатининг энг зўр ҳимоячилардан бирига айланган легионеримиз Европада ҳам ном қозона бошлади.
Бир неча нуфузли манбалар Абдуқодир Ҳусановга Англия Премьер-лигаси клублари харидор бўлаётганини ёзмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Англия клублари франциялик чарм тўп усталари ёки Лига 1 ўйинларида ўзини кўрсатган легионерларни трансфер қилишга алоҳида эътибор қаратади. Франция клубларида ёш истеъдодларни кашф қилиб, уларни тарбиялаб, кучли футболчи қилиб етиштирганидан кейин гранд клубларга трансфер қилиш амалиёти яхши йўлга қўйилган. Аксарият француз клублари шу тариқа бюджет тўлдиради. “Ланс” ҳам бундан мустасно эмас.
Яқинда бир неча манбалар Лондоннинг “Арсенал” клуби Франция чемпионатидан олинган Вильям Салиба ва Габриэль Магальяэс трансфер муваффақиятли чиққанидан кейин яна Лига 1 клубларидан янги ўйинчи қидираётгани ва “канонирлар” нишонига ҳозир “Ланс”да порлаётган ўзбек футболчиси тушганини ёзганди.
Энди яна бир нуфузли манба – jeunesfooteux.com портали эксперти Жастин Фавр Абдуқодир Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг икки машҳур клуби даъвогарлик қила бошлаганини эълон қилди.
- Абдуқодир Ҳусанов 20 ёш бўлишига қарамай, ўзининг ишончли ўйини, етук маҳорати ва жамоага таъсир ўтказа олиш қобилияти билан ўз позицияда Лига 1нинг энг хзўр ўйинчиларидан бўлиб турибди. Бир неча оммавий ахборот воситалари унга Премьер-лига клублари қизиқаётгани ҳақида ахборот тарқатди. Бу клублар қаторига “Ньюкасл” ва “Эвертон” ҳам қўшилди, - деб ёзмоқда Жастин Фавр.
Манбанинг таъкидлашича, “Ланс” раҳбарияти мавсум охирида ўзбек легионерига яхши таклиф бўлса, уни қўйиб юбориши мумкин экан.
- “Ланс”га 2023 йилнинг ёзида 100 минг евро эвазига олиб келинган Абдуқодир Ҳусанов ҳимоя чизиғи етакчиси Кевин Дансо йўқлигида унинг ўрнини эгаллаб олди. Энди австриялик ҳимоячи сафга қайтганида Жонатан Градит ўнг қанотдаги жойини жуда ишончли ўйнаётган ўзбек футболчисига бўшатиб берди. Дансонинг қайтишини Ҳусановни асосий таркибдан чиқара олмади.
“Ланс” клуби директорлар кенгаши ўз позициясида Европанинг энг зўр ўйинчиларидан бирига айланиб бораётган ўзбекистонлик легионернинг трансфер суммасини 25-30 миллион еврога баҳолаяпти.
Агар ўзбек футболчиси шу тарзда ўйинини кучайтириб борадиган бўлса, мавсум охирида яхши таклифлар билан “Ланс” эшигини қоқадиган харидорлар кўпайиб боришига ишончимиз комил, - дейди jeunesfooteux.com портали эксперти Жастин Фавр.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда 20 ёшли легионеримизнинг трансфер суммаси 5 миллион еврони ташкил қилмоқда. Бироқ трансферлар бўйича экспертлар мавсум охирига бориб, Ҳусановнинг трансфер нархи янада кўтарилишини таъкидлаяпти. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди