08:51 / 28.10.2024
65

А Серия. "Рома" йирик ҳисобда мағлубиятга учради (видео)

А Серия. "Рома" йирик ҳисобда мағлубиятга учради (видео)
А Сериянинг 9-туридан ўрин олган "Фиорентин" - "Рома" учрашуви мезбонларнинг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Ўйинда Кин дубль қилган бўлса, Бельтран ва Бовелар биттадан гол уришди. Шу билан бирга, Хуммельс ўз дарвозасини ишғол қилишга ҳам улгурди. Меҳмонлар таркибидан Коне жавоб қайтарди. Шомуродов эса майдонга туширилмади.

Мазкур мағлубиятдан кейин римликлар турнир жадвалида 11-ўринга тушиб кетишди. "Фиорентина" эса 4-поғонада.

"Фиорентина" — "Рома" 5:1
Голлар
: 1:0 – 9 Кин, 2:0 – 17, пенальти Бельтран, 2:1 – 39 Коне, 3:1 – 41 Кин, 4:1 – 52 Бове, 5:1 – 71, автогол Хуммельс.
"Фиорентина": Де Хеа, Гозенс, Раньери, Комуццо, Додо, Адли (Мартинес Куарта, 74), Катальди (Ричардсон, 56), Бове (Соттиль, 66), Бельтран (Куаме, 67), Кольпани, Кин (Иконе, 75).
"Рома": Свилар, Эрмосо, Ндика, Манчини (Бальданци, 46), Дибала (Хуммельс, 67), Анхелиньо (Залевски, 32), Пеллегрини, Челик, Кристанте (Коне, 32), Пизилли, Довбик.
Огоҳлантириш: Манчини (42), Пизилли (50), Коне (57), Эрмосо (60), Раньери (61), Кин (74).
Четлатиш: Эрмосо (65).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » А Серия. "Рома" йирик ҳисобда мағлубиятга учради (видео)