
"France Football" "Олтин тўп" эгасини маълум қилди. Энг кўп овозни "Манчестер Сити" ва Испания терма жамоаси футболчиси Родри тўплашга муваффақ бўлди.
Ярим ҳимоячи Винисиус Жуниор, Жуд Беллингем ва Дани Карвахални ортда қолдириб, мазкур совринга эга чиқди.
Топ-5дан «Реал»нинг 3 футболчиси — Винисиус Жуниор (2), Жуд Беллингҳэм (3), Дани Карвахал (4) ва «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд (5) ўрин олди.

Эслатиб ўтамиз, Родри Испания билан "Евро", шунингдек, "Манчестер Сити" сафида АПЛни ютганди. Қайд этиш жоиз, у ўтган мавсум 50 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та голда иштирок этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар