15:23 / 24.11.2024
1

Гвардиола ҳеч қачон бунақа шарманда бўлмаганди

Гвардиола ҳеч қачон бунақа шарманда бўлмаганди
Англия Премьер-лигасининг 12-турида “Манчестер Сити” футболчилари ўз мухлислари кўз ўнгида “Тоттенхэм”дан 0:4 ҳисобида мағлубиятга учради.

Бу натижа “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиолага мураббийлик фаолиятидаги бир неча антирекордларни келтирди.

Squawka статистика марказининг маълум қилишича, испаниялик мутахассис мураббийлик фаолияти давомида ўз майдонида илк бор тўртта гол фарқи билан мағлуб этилди.

Гвардиола аввал “Барселона” ва “Бавария”да ишлаган кезлари ҳам бундай шармандали мағлубиятга дуч келмаган.

Бундан ташқари, Гвардиола ўзи тўқнаш келган жамоалар орасида энг кўп “Тоттенхэм”дан жабр кўрган. “Шпорлар” унинг жамоасини тўққиз маротаба мағлуб этган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола ҳеч қачон бунақа шарманда бўлмаганди