Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби катта маош олаётган, лекин жароҳатлар туфайли жамоага кутилган даражада ёрдам бера олмаётган Неймар билан орани очиқ қилишга уринмоқда.
Бразилиялик юлдузнинг ўзи ҳам Осиё футболини тарк этиш борасида бир қарорга келиб бўлган. Аввалроқ, 32 ёшли ўйинчининг АҚШ ёки Бразилияга кетиши ҳақида маълумотлар чиқарилган эди.
Todofichajes нашрининг маълум қилишича, Неймарнинг фикри ўзгарган. У Испания чемпионатига қайтишни орзу қиляпти. Бу сафар машҳур ҳужумчи ўзи ўйнаган “Барселона”га эмас, балки ашаддий рақиб “Реал” сафига қўшилмоқчи.
Манбанинг таъкидлашича, Неймар ҳамюрти Винисиус Жуниор ва ПСЖда ўзи билан бирга тўп тепган Килиан Мбаппенинг ёнида ўйнашни мўлжаллаяпти. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Биткоин қиймати 99 минг доллардан ошди
Вирус UFC ни дунёга танитди
Италиянинг Сардиния оролида уйлар 1 евродан сотилмоқда, лекин...