Футбол бўйича Элит Осиё чемпионлар лигаси 6-тури доирасидаги ўйин 2 декабрь, душанба куни бўлиб ўтди. Унда Эроннинг “Персеполис” жамоаси ўз майдонида Ироқнинг “Ал Шорта” клуби билан учрашув ўтказди.
Жароҳатдан қайтган Остон Ўрунов ўйинга захирадан қўшилди. 0:1 ҳисобида мағлуб бўлаётган “Персеполис” жамоаси вингери 89-дақиқада гол уриб, ҳисобни тенглаштирди.
Баҳснинг 100 дақиқасида "Ал Шорта" пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди, аммо Ал Мавас вазиятни кўкка совурди. Уч дақиқа ўтиб ҳудди шундай имкониятга эронликлар эга чиқди. "Персеполис" футболчиси Гвелесиани ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди.
Элит ОЧЛ
6-тур.
"Персеполис" - "Ал Шорта" 2:1
Голлар: Ўрунов 89, Гвелесиани 90+13 (пен.) - Меме 19.
"Персеполис" — 1.Алексис Гундуз, 3.Фаршад Фаражи, 4.Милад Муҳаммади (7.Сороуш Рафие 60), 5.Масуд Рики (37.Ягхуб Баражех 46), 6.Ҳуссайин Канани (10.Иса Алкасир 60), 9.Али Алипургара (70.Остон Ўрунов 46), 11.Фаршад Ахмадзода (20.Аюб эл Амлуд 79), 19.Вохид Амири, 30.Гиорги Гвелесиани, 31.Жоао Лукас дос Сантос, 77.Муҳаммад Ходабандеҳло.
Захира: 8.Муртазо Поурали, 15.Самир Хобобати, 22.Амир Ризо Рафеи, 23.Милад Сарлак, 27.Саед Меҳри, 44.Мехршод Асади, 76.Соҳил Саҳрои.
"Ал Шорта" — 1.Ахмад Басил Фадхили, 4.Мунаф Юнус ал-Текреети, 9.Ҳуссайин ал-Саеди, 10.Ахмад Фарҳан Алғалами, 11.Бассам Шокир Ахмад, 14.Абдул Мажид Моумоуни, 15.Ахмад Яхё ал Хажжаж, 18.Моханад али Кадим, 27.Амир Сабах, 30.Фахад Юссуф, 36.Саломон Чарлес. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қон босимини қандай қилиб доим меъёрда ушлаб туриш мумкин?
АҚШ Грузия билан стратегик ҳамкорликни тўхтатди
Украиналик аскарлар Россия билан музокаралар олиб боришни исташмоқда
Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов КХДР раҳбари билан учрашди
Сурия президенти Башар Асад мураккаб вазиятга изоҳ берди
Қайси навли мандаринлар энг ширин бўлади?
Зеленский Украина қуруқлик қўшинларига янги қўмондон тайинлади
Байден ўғлини афв этгани учун танқидга учради: “У оиласини ўз мамлакатидан устун қўйди”