“Манчестер Юнайтед”нинг янги бош мураббийи Рубен Аморим янги жамоасининг имкониятлари ва камчиликларини ўрганиб чиқмоқда.
Маълумотларга қараганда, португалиялик мутахассис айни пайтда жамоанинг энг нозик нуқтаси ҳужум маркази ва чап қанот ҳимояси эканини аниқлаган.
Аморим ҳимоянинг чап қанотини мустаҳкамлаш учун уч нафар футболчи танлади. Рўйхатга “Бавария” билан шартномаси тугаётган Альфонсо Дэвис, “Милан”дан кетмоқчи бўлаётган Тео Эрнандес ва “Борнмут”даги ўйинлари билан гранд клублар назарига тушган Милош Керкез киритилди.
Асосий ҳужумчи вазифасини бажариш учун таклиф этиладиган ҳужумчилар янада номдор. Аморим олдинги чизиқдаги муаммоларни ПСЖдан Рандаль Коло-Муани, “Айнтрахт”дан Умар Мармуш, “Байер”дан Виктор Бонифасе ва ҳозир ижара асосида “Галатасарой”да ўйнаётган “Наполи” вакили Виктор Осимхендан бирини олиб келиш орқали ҳал қилмоқчи. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сурия президенти Башар Асад мураккаб вазиятга изоҳ берди
Хитой Доналд Трампнинг BRICS аъзоларига нисбатан таҳдидларига жавоб берди
Илон Маск: Америка Қўшма Штатлари банкротлик ёқасида!
АҚШ Грузия билан стратегик ҳамкорликни тўхтатди
Байден “Исроилга қарши китоб” билан омма олдида кўринди
Эрдўған Путин билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилди
Олимлар спиртдан ёнилғи оладиган мини-роботларни ихтиро қилди
Александр Усик ва Тайсон Фьюри реванш жангида даҳшатли миқдорда гонорар олади