“Манчестер Юнайтед” хўжайинларидан Жим Рэтклифф клуб тарбияланувчиси Маркус Рэшфорддан тўлиқ воз кечишга қарор қилди.
Клуб 27 ёшли футболчини трансферга қўйди ва январда у билан хайрлашишга тайёр. Бунга футболчи катта маош олаётганига қарамай, жорий мавсумни ҳам бўш ўтказаётгани сабаб бўлди.
Манчестерликлар ўз тарбияланувчисига ҳар ҳафта 365 минг фунт миқдорида маош тўлаб келади. Маркус янги мавсумда 23 та учрашувда еттита гол ва учта ассист қайд этди холос. Рубен Аморим ҳужумчига суянмаслиги ошкор бўлди. Португалиялик мутахассис Рэшфордни "Манчестер Сити" билан бўлган учрашув қайдномасига ҳам киритмади.
Ҳозирча, Жим Рэтклифф Рэшфорд учун 40 миллион фунт бадал пули белгилади. Агар аниқ таклифлар бўлса, у бу суммани пасайтиришга ҳам тайёрлигини билдирди.
Тажрибали ҳужумчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача давом этиши белгиланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Байден Украинага минглаб ракета ва снарядларни юборишни хоҳламоқда
Ўзбекистонда доллар расмий курси яна ошди
Жанубий Корея президентига импичмент эълон қилинди
Россиядаги меҳнат муҳожирлари энг кўп қанча маош олади?