U17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 2-саватчадан ўрин олди

Спорт1 дақиқа ўқиш228
U17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 2-саватчадан ўрин олди
Осиё футбол конфедерацияси 2025 йилнинг апрель ойида Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган У17 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташлаш маросими механизми ҳақида маълумот берди. Унга кўра, 2025 йил 23 январь куни ўтказиладиган қуръада жамоалар 4 та саватчага ажратилган бўлиб, Ўзбекистон У17 терма жамоаси 2-саватчадан ўрин олган:

1-саватча
Саудия Арабистони (мусобақа мезбони)
Япония
Корея Республикаси
Эрон

2-саватча
Австралия
Яман
Ўзбекистон
Тожикистон

3-саватча
Таиланд
Вьетнам
Ўмон
Афғонистон

4-саватча
Хитой
Индонезия
КХДР
БАА

Маълумот ўрнида, ОФК жамоаларни саватчаларга ажратишда сўнгги учта Осиё кубогида (Ҳиндистон-2016, Малайзия-2018 ва Таиланд-2023) эришилган натижаларни ҳисобга олган.

Мазкур мусобақа Қатарда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ўтаб беради. Мусобақанинг энг яхши 8 та жамоаси 2025 йилги ўсмирлар ўртасидаги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?