2025 йилги қишки трансфер бозори очилиши арафасида “Ланс” ўзбекистонлик марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов бўйича дастлабки таклифни олди.
Маълумки, ҳамюртимизни Франция, Англия, Испания, Германия, Италия ва Туркиядан ўндан зиёд клуб ўз сафида кўрмоқчи. Уларнинг айримлари бу трансферни январда ҳал қилишга бел боғлаган.
Биринчи бўлиб, “Ланс”га аниқ таклиф билан Англия Премьер-лигасига чиқиш учун курашаётган “Лидс Юнайтед” мурожаат қилди. Бу ҳақда бир неча манбалар, хусусан, les-transferts.com сайти хабар тарқатди.
- Абдуқодир Ҳусанов мавсумни “Ланс”да якунлашига ҳеч қандай кафолат йўқ. Чунки “Ланс”даги ўйинларида жиддий, маҳоратли, ўз позицияда кучли ва ҳужум бошлашга уста эканини намойиш қилиб келаётган ўзбек футболчисига қитъанинг номдор клублари даъвогарлик қилмоқда.
“Тоттенхэм” ва “Ньюкасл” каби бадавлат клублар 20 ёшли легионер учун 30 миллион евро атрофида харажат қилишга тайёрлиги унинг Англияда ҳам машҳур эканидан далолат беради. Бу икки клубни ортда қолдириб, “Лидс” Ҳусановни олиш ҳаракатларини бошлаб юборди.
“Лидс Юнайтед” раҳбарияти “Ланс”га марказий ҳимоячи трансфери учун 20 миллион евро таклиф қилди, - деб ёзмоқда les-transferts.com сайти Армеля Уаби.
Бу маълумотни Top Mercato ҳамда Maxifoot каби бошқа манбалар ҳам тасдиқлади.
- Жорий мавсум кашфиётига айланган Абдуқодир Ҳусанов Европада, айниқса, Англияда эътибор қозониб бормоқда. “Лидс” ўзбекистонлик иқтидор эгасини олиш учун “Ланс”га 20 миллион евролик таклиф юборгани бир неча манбада қайд этилди.
Лекин бу сумма ўз ҳимоячисини 30 миллион еврога баҳолаётган “Ланс” учун камлик қилади. Чунки ёш, юқори салоҳиятли ўйинчи “Тоттенхэм”, “Ньюкасл”, “Атлетико Мадрид”, “Пари Сен-Жермен” каби бадавлат ва катта клублар трансфер нишонида турибди. Ҳусановнинг ўзи ҳам Англия Чемпионшипидаги жамоадан кўра, ўз олдига катта мақсадларни қўйган ва совринлар учун курашадиган клубни афзал билиши аниқ.
Бошқа томондан ўйинчининг иқтидорини билган “Ланс” ўзи кутган сумма таклиф этилмагунича Абдуқодирни сотиб юборишга шошилмайди, чунки даъвогарлар орасида сўралаётган нархни тўлай оладидан клублар бор. Қолаверса, Ҳусановнинг шартномасида ўйинчи 2027 йилнинг ёзигача клуб билан ҳамкорлик қилиши белгиланган, - деб ёзмоқда foot-sur7.fr сайти журналисти Леонс Сириак.
Абуқодир Ҳусанов жорий мавсумда 16 та учрашувда иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини уддалашдан ташқари, битта ассист ҳам қайд этди. 20 ёшли футболчи Transfermarkt портали экспертлари томонидан 12 миллион еврога баҳоланмоқда. Бу кўрсаткич бўйича Ҳусанов Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиёнинг энг қимматбаҳо ўйинчиси ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Аббосбек Файзуллаев: “Жирона”ни танлайман...
Ҳусийлар ҳужуми Мисрга 7 млрд доллар зарар келтирди
Нетаньяхунинг рафиқаси гувоҳларни таъқиб қилишда айбланмоқда
Яман ҳусийлари Тель Авив аэропортига ҳужум уюштирди
Мессининг ўйинидаги қайси жиҳат Ямални ҳайрон қолдирган?
100 нафар фаластинлик вақтинча Ўзбекистонга эвакуация қилинди
Муҳаммад Салоҳнинг қайси ҳаракати учун мисрликларнинг танқидлари "ёмғири ёғилди"...?
Сеул: Шимолий Корея Россияга яна қўшин жўнатишга тайёрланмоқда