Футбол бўйича Италия А Сериясининг 19-тур доирасидаги марказий учрашувда Римнинг икки клуби “Рома” ва “Лацио” баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 10-дақиқасида мезбонлар вакили Пеллегрини ҳисобни очди. 8 дақиқа ўтиб Салемакерс ҳисобни 2:0 кўринишига етказди. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди.
Мазкур ғалабадан сўнг “Рома” очколари сонини 23 тага етказиб олди ва 19-турдан сўнг 10-ўринда бормоқда.
Фото: Google спорц
Элдор Шомуродов ушбу ўйинда 74-дақиқада майдонга тушди ва самарали ҳаракатни амалга оширмади. Sofascore нашри унинг ўйинини 6,5 баллга лойиқ кўрди.
Мезбонлар дарвозабони Свилар ва гол муаллифи Салемакерс энг юқори 8,3 баллга лойиқ кўрилди.
Италия А серияси
19-тур баҳси
5 январь, якшанба
“Рома” — “Latsio” 2:0
Голлар: 1:0 – 10 Пеллегрини, 2:0 – 18 Салемакерс.
“Рома”: Свилар, Ндика, Хуммелс, Манчини, Анхелинё, Пеллегрини (Пизилли, 67), Паредес, Коне, Салемакерс (Эл Шаарави, 67), Довбик (Элдор Шомуродов, 74), Дибала (Балданси, 74).
“Лацио”: Проведел, Нуну Тавареш (Нослин, 89), Романьоли, Хила, Марушич (Ладзари, 79), Ровелла, Гендузи, Заккани (Пеллегрини, 89), Деле-Баширу (Диа, 46), Исаксен (Цҳауна, 46), Кастелянос.
Четлатиш: Кастелянос (90+5).
Маълумот учун, “Рома” кейинги учрашувни “Болонья” клубига қарши ўтказади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тадбиркорнинг қарзини тўламаган ташкилот мулкларидан айрилиб қолиши мумкин эди
АПЛ клуби Абдуқодир Ҳусановга ҳаммадан кўпроқ нарх таклиф қилди
Қандай қилиб 21 ёшли Аббосбек Файзуллаев РПЛ юлдузига айланди?
Навоий вилоятида Nexia уриб кетган эр-хотин вафот этди
Трамп сайловдаги ғалабасидан кейин донорлардан қарийб 200 млн доллар тўплади
Хитойда COVID'га ўхшаш вирус тарқалмоқда (видео)
Лицензия олмасдан одамларни Умрага юборган фирмаларга чора кўрилди
Абдуқодир Ҳусановнинг йўқлиги "Ланс"га мағлубият олиб келди