А Серияниг 21-туридан ўрин олган илк ўйин бўлиб ўтди. Бу баҳсда "Рома" "Женоа"ни таслим қилди.
Дастлаб, Довбик ҳисобни очган бўлса, Мазини жавоб қайтарди. Шундан кейин Эль-Шаарави жамоасини олдинга олиб чиқди, орадан кўп ўтмай Леали ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Шомуродов эса 85-дақиқада захирадан майдонга тушди.
Шу тариқа, римликлар турнир жадвалида 9-ўринга жойлашди.
Рома – Женоа 3:1
Голлар: 1:0 – 25 Довбик, 1:1 – 33 Мазини, 2:1 – 60 Эль-Шаарави, 3:1 – 73, автогол Леали.
Рома – Свилар, Ндика, Хуммельс (Пизилли, 76), Манчини, Анхелиньо, Пеллегрини (Эль-Шаарави, 46), Паредес, Коне, Салемакерс (Челик, 76), Довбик (Шомуродов, 85), Дибала (Соуле, 84).
Женоа – Леали, Аарон Мартин, Васкес, Бани (Сабелли, 32), де Винтер, Мазини, Френдруп, Миретти (Каса, 85), Торсбю (Эхатор, 68), Дзаноли (Вентурино, 68), Пинамонти.
Огоҳлантириш: Васкес (18), Паредес (56).
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар