Англия Премьер-лигасининг 22-туридан ўрин олган баҳсда "Манчестер Сити" "Ипсвич Таун" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "шаҳарликлар" мазкур турда "Ипсвич Таун"ни йирик 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Ушбу муваффақиятдан сўнг клуб турнир жадвалининг кучли 4 лигига кириб олди.
Маълумот ўрнида, манчестерликлар навбатдаги баҳсини 22 январь куни Франциянинг ПСЖ клубига қарши баҳс олиб боради.
"Ипсвич Таун" — "Манчестер Сити" 0:6
Голлар: 0:1 – 27 Фоден, 0:2 – 30 Ковачич, 0:3 – 42 Фоден, 0:4 – 49 Доку, 0:5 – 57 Холанд, 0:6 – 69 Макати.
"Ипсвич": Уолтон, Дэвис, Джонсон, Берджесс, О`Ши, Годфри (Туанзебе, 64), Морси, Каюсте (Луонго, 64), Кларк (Филоджин-Байдейс, 64), Хатчинсон (Тэйлор, 73), Делап (Херст, 73).
"Манчестер Сити": Эдерсон, Гвардиол, Рубен Диаш, Аканджи (О`Райли, 72), Матеуш Нунеш, Ковачич (Льюис, 72), Гюндоган, Доку, де Брюйне (Макати, 63), Фоден (Грилиш, 63), Холанд (Мубама, 63).
Огоҳлантириш: Матеуш Нунеш (79). “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар