18:23 / 21.01.2025
6 636

Баҳодир Жалолов ва Отабек Холматов АҚШга етиб борди

Баҳодир Жалолов ва Отабек Холматов АҚШга етиб борди
Баҳодир Жалолов ва Отабек Холматов АҚШга етиб борди ва машғулотларга киришди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси маълум қилди.

Хабарингиз бор, икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов 6 февраль куни Канаданинг Монреаль шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Унга ўша куни франциялик Дэвид Спильмонт рақиблик қилади. Чарм қўлқоп устамиз Артур Биярсланов ва Моҳамед Мимун ўртасидаги марказий жангнинг андеркардида иштирок этади. Жалолов жангига икки ҳафтадан сал кўпроқ вақт қолган бир пайтда АҚШ га етиб борди.

Баҳодир билан бирга яна бир проф боксчимиз Отабек Холматов ҳам Индиога етиб борди ва у ҳам машғулотларга киришди. Ҳозирча Холматовнинг жанги бўйича ҳеч қандай маълумот йўқ. Яқинда ярим енгил вазн тоифасидаги боксчимизнинг америкалик Раймон Фордга қарши ўтказган жанги The Ring талқини бўйича 2024 йилнинг энг яхши жанги деб топилганди.

Холматов WBA камари учун кечган ўша жангда очколар ҳисобида олдинда бора туриб, сўнгги сонияларда техник нокаут эвазига аламли мағлубиятни қабул қилиб олганди. Отабек айнан Форд билан реванш жангини ўтказиш ниятида.

Маълумот ўрнида, Баҳодир Жалолов проф фаолияти давомида ҳозирга қадар 14 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Сўнгги жангини 2023 йил 17 ноябрь куни Тошкентда ЖАР вакили Крис Томпсонга қарши ўтказиб, илк раунддаёқ нокаут орқали зафар қучганди. Унинг бўлажак рақиби Дэвид Спильмонт эса шу кунгача 25 та жанг ўтказиб, 16 ғалаба, 8 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Ғалабаларининг 11 тасини нокаут орқали қўлга киритган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт